ФҲВнинг матбуот хизматидан маълум қилишларича, воқеа 7-майда Ибраимов ва Москва кўчаларининг кесилишидаги уйда бўлган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар тўртинчи қаватнинг крнизида турган қизни сезиб, қутқарувчиларни чақиришган. ФҲВнинг бригидаси ёрдамга 12 дақиқадан кейин келишган.
«ФҲВнинг қутқарувчилари махсус усул қўлланишди. Улардан бири альпинист ускуналари ёрдами билан бешинчи қаватдан тушиб, қизни карниздан олиб тушди. Бошқа қутқарувчилар унинг хавфсизлигини бешинчи ва биринчи қаватларда таъминлаб туришган», — деб билдиришди ФҲВнинг матбуот хизматидан.
Бунгача 5-майда милиция билан ФҲВнинг бригадаси Лев Толстой кўчасида жойлашган уйнинг саккизинчи қаватидаги деразада ўтирган кишини қутқара олишмаган.
ФҲВнинг матбуот хизмати тушунтиришича, уларнинг қутқарувчилари деразадаги кишига альпинистик ускуналар билан туша олишмаган, чунки уйнинг томи ёпиқ, 10 ва 11-қаватлардаги квартираларда яшаган одамлар эса милиционер билан қутқарувчиларга эшигини очишмаган.
Қутқарувчилар деразада ўтирган кишини квартирасининг эшигини очишга харакат қилишганда у деразадан сакраган. Дастлабки маълумотлар бўйича киши маст аҳволда бўлган ва у ҳалок бўлган.