Воқеа 28-апрелда Ўш вилоятининг Олай туманига қарашли Корул қишлоғида бўлган. Мазкур қишлоқнинг турғунлари уч кар-соқов йигитни бола ўғирлашди айблаган.
Кар йигитлар қўл харакатлари билан рамазон ойи учун тақвим сотгани келиганини тушунтирмоқчи бўлиб, тушунтиришолмаган.
«Бола ўғирлашда гумонланганлар. Улар ёлғондан кардек кўринишяпти. Сизлар қайдан келдинглар? Нимага келдинглар?» — видеони тасвирга олаётган кишининг сўзларини эшитиш мумкин.
«Клооп»нинг таҳририяти сурдотаржиомн Мээргүл Каракозуевага мурожаат қилиб, лавҳадаги кар болаларнинг қўл харакатларининг тушунтирмасини олди: «Нимага бизни уряпсизлар? Биз бу ердан эмасмиз. Кечирасизлар! Биз эшитмаймиз», — деб соқов тилини таржима қилиб берди Каракозуева.
Қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Жиргалбек Аскарбек ўғли «Клооп»га айтиб беришича, айрим мактаб ўқувчиларига номаълум кишилар уларга машинага ўтиринглар, музқаймоқ олиб берамиз деб айтишган дейди.
«Ёш болалар уларни гапирди демоқда. Булар ума уй айланганда айримларидан “уйингда ким бор?” деб сўрашган экан. Ўшанда турғунлар тўплана бошлашган», — деб билдирди Аскарбек ўғли.
Ўш вилоят милициясидан тепкилаш фактини ва лавҳадаги одамлар кар бўлганини тасдиқлашди. Болаларнинг кар бўлгани аниқлаш учун ҳуқуқ тартибот органлари сурдотаржимон ёллаган. Жабрланганлар қишлоқ аҳолисининг устидан ариза ёзишган, милиция текширувни бошлади.
«Йўлда бораётган уч бола эшак миниб бораётган болани кўриб қолади. Ёш болага “эшагингни бериб тур, суратга тушиб олайлик” дейишган. У соқовларнинг қўл харакатларини тушунмагани учун акаларига “мени олиб кетаман деяпти” деб йиғлаб борган. Шундан кейин турғунлар келиб соқов болаларни бир-икки марта уриб юборишган», — дейди вилоят милициясининг матбуот котиби Жениш Аширбаев.
Аширбаев калтакланганларнинг устидан «ёлғон маълумот тарқатиш» ва «қўл кўтариш» факти бўйича текширув ўтказилаётганини билдирди.
Муҳаррирлар: Айдай Беделбек қизи, Элвира Султанмурат қизи