Суд «Элит Хаус» компаниясига қурулаётган тўққиз қаватли уйини сурдиришни буюрди

522
Давлат экотехинспекцияси сурдиришни талаб қилган уй.  Сурат: Kloop.kg

Бишкекнинг туманлар аро суди 12-мартда «Элит Хаус» қурулиш компаниясини Бишкекнинг жанубий қисмидаги  «ноқонуний қурилган» икки қаватли уйни суришга вазифалантирди.

Судга қурулишларни сурдириш кераклиги ҳақида ариза билан Давлат  экотехинспекция мурожаат қилган. Идора «Элит Хаус» компанияси «қурулишни рухсат ҳужжатларисиз бошлаб олган» деб тасдиқламоқда.  

Давлат экотехинспекцияси қурулишда камчиликларни аниқлаб, компаниядан объект қуришга ҳужжатларни сўрагандан кейин судга мурожаат қилишга қарор қилган.

Аммо муассасанинг маълумотларига кўра, компания бу ҳужжатларни бермаган. Ширкат директори Тимур Файзиевга 100 минг сом жарима солиниб, объектларнинг қурулиши тўхтатилган.

«Элит Хаус» компаниясидан билдирилишича, Давлат экотехинспекциянинг ноқонунуний қурулиш бўйича маълумотни «ҳақиқат эмас дейди».

Файзиев компания Туманлар аро суднинг қароридан шикоят қилганини ҳамда ҳозирда компания билан ведомствонинг ўртасида баҳс давом этаётганини билдирди.

«Уйнинг сурдирилиш эҳтимоли 0,0001%га тенг. [...] Қирғизистонда, афсуски бундан вазият ҳужжатдаги аспектларда бўлмоқда. Қаердадир сувга ҳужжатлар тўлиқ олинмаган бўлиб чиқиб, сенга “Сен ноқонунийсан, ўзбилармонлик билан қуряпсан” деб айтишади», — деди Файзиев фейсбукдаги жонли эфирда.

Компания раҳбари Давлат экотехинспекцияси суднинг охирги қарорини кутмасдан ноқонуний қурулиш бўлмоқда деган маънодаги маълумотларни ёйиш билан қонунни бузмоқда деб ҳисоблайди.

«Элит Хаус» қурулуш компанияси 2013 йилдан бошлаб ишлай бошлаган. Бу вақт давомида компания тўрт кўп қаватли уй қурган, яна тўрт иморатнинг қурулиши давом этмоқда.