Жами бўлиб Бишкекда Оқ уйнинг олдига 200га яқин одам келган. Митингчилар уран конларини ва бу ҳом ашёни Қирғизистон ҳудудида қазишга тўла тақиқлашни талаб қилишган. Митинг ҳукуматнинг Иссиқкўлдаги Тош-Булоқ уран конини ишлатиш бўйича режасининг жамоат муҳомакаси ортидан бўлиб ўтди.
Митингчиларнинг аксарияти қўлларига нидерландлик экспрессионист Эдвар Мункнинг машҳур «Қичқириқ» картинасининг услубида тайёрланган радиацион зарарни акс эттирган қоғозларни кўтариб чиқишган. «Қичқириқ» — бу иложсизликдан қичқираётган инсон қиёфаси.
Уран қазиш доирасида танқидларнинг ортидан ҳукумат кондаги ишларни тўхтатиб туриш қарорини чиқарган, инвестор компания эса «Марказий осиё урак ширкати» Қирғизистонда ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатаётгани ҳақида билдирган.
Шу билан бирга парламентнинг депутатлари уран қазишга мораторий киргизиш бўйича икки қонун лойиҳасини ташаббус қилишган. Уларнинг бири ўлка бўйича 2070 йилга қадар уран қазишга мораторий киргизишни тақозо қилади, иккинчиси эса 20 йилга тақиқ қўйиб, Иссиқкўл вилояти билангина чекланади.