Жогорку Кенешнинг депутатлари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг раҳбарлиги қошидаги ҳукуматнинг иши бўйича ҳисоботни қаноатланарли деб топиш учун овоз беришди.
Бу қарорни 100 депутат қўллаб, уларнинг ичидан биргина вакили қарши овоз берди.
«Кимларга норози бўлсанглар, улар учун кечирим сўрайман. Бирга ишлашамиз деб умид қиламан, биз кўп нарсани тушундик, реформалар бўйича катта қадамлар қўямиз», — деди Абилгазиев.
Ҳукуматнинг 2018 йилдаги ишини парламентда муҳокама қилиш икки кун давом этди.
Собиқ ҳукуматни бошқарган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши Сапар Исаковнинг ҳукуматини парламент 2018 йилнинг 18-апрелида бир неча соат ичидагина истеъфога чиқарган.
Айни кунда депутатлар Абалгазиев бошчилигидаги ҳозирги ҳукуматни тузишиб, эртаси куни эса Сооронбай Жээнбеков унинг тайинланиши бўйича фармонга қўл қўйган. Бунинг бари Атамбаев ва унинг меросхўри Жээнбековнинг ўртасидаги тортишувлари ортида бўлди.