Мақола муаллифи Анна Капушенко бу иш бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. У — бўлиб ўтган тендерларда ютилиб қолган ширкатларни ёки инсонларнинг шикоятларини ижтимоий бошланғичда текширувчи комиссиянинг аъзоси. Бу мақола мазмунига таъсир кўрсатмаган.
Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) томонидан «Инфоком» директори Талант Абдуллаевга, Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раҳбар ўринбосари Русланбек Сарибаев ҳамда ведомствонинг статс котиби Данияр Бакчиев коррупция бўйича гумонланмоқда. Амалдорлар 15-июнга қадар МҲДҚнинг тергов изоляторида (ТИЗО) қамоқда ўтиришибди.
Тергов фарази бўйича, ДРХнинг биометрик паспортларни сотиб олига эълон қилган тендерини йюштиришда «коррупция асоратлари» ва «билиб туриб самарасиз битим тузиш риски» бўлган.
«Интернет тармоғидаги маълумотларга кўра, тендердан ютган ширкат Европа ўлкаларидан бирида порахўрлик тизимларида қатнашгани бўйича гумонланиб, тергов амалларига алоқадор. Шунингдек, мазкур ширкат персонификацияланган паспортларни чиқаришга ва ундан ташқари шахсий маълумотларни поликарбонат варақчаларини тайёрлашда тажрибасиз бўлган», — деб айтилади махсус хизмат баёнотида.
Терговнинг билдиришича, Абдуллаев тендерда ютган Garsu Pasaulis компаниясининг вакиллари билан 2016 йили Лондонда танишган. МҲДҚнинг маълумоти бўйича, Қирғизистондаги бўлажак тендер масалалари бўйича Абдуллаев билан фирма вакиллари ўртасида «ишончли алоқалар бўлган».
«ДРХнинг ҳозирги ишлаётган айрим раҳбарлари ҳолиб ширкатнинг вакиллари билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг ҳисобидан бир неча бор чет ўлкага бориб келишгани аниқланган», — деб айтилади МҲДҚнинг билдирувида.
Тендер вақтидаги интизом бузарликлар
МҲДҚнинг маълумотига кўра, тендер комиссияси иштирокчиларнинг талабномаларини «холис» кўриб чиқмаган.
Комиссия иштирокчилардан танлов талабида бошқа ўлкаларга паспортларни етказиш бўйича тузилган келишувларни кўрсатишларини талаб қилган. Бу маълумот маҳфий бўлиб ҳисобланади.МҲДҚнинг маълумоти бўйча, халқаро амалиётда бундай талаблар «қўлланилмайди».
Айни вақтда сотиб олувчи ташкилот ўзи иштирокчилардан маҳфийликнинг шундай шартларини сақлашни талаб қилган. Бу талаблар сабаб айрим компаниялар танловга қатнашмай қўйишган.
Тендернинг натижалари эълон қилингандан кейин конкурс комиссиясининг қарорига қаноатланмаганлар ведомстволараро комиссиядан шикоят қилиб мурожаат қилишган. Аммо, ДРХнинг ходимлари ва Молия вазирлигига қарашли Давлат харидлари департаментининг ходимлари комиссиясининг фаолиятига «аралашган».
МҲДҚ агар Garsu Pasaulis компанияси билан келишувга қўл қўйилган, фуқаролар учун янги русумдаги паспортнинг баҳоси 585 сомни тузиб, танловдан четлатилган компаниянинг таклифидан 165 сомга қимматроқ бўлиб қолар деб тасдиқламоқда.