Алина Шаиковани Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбарлик хизматидан бўшатиш бўйича буйруққа ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев қўл қўйган.
Шаикованинг хизматдан олиниш сабаблари ҳозирча номаълум. У ДРХни 2018 йилдан бошқара бошлаган. Бу лавозимга у Дастан Догоевнинг ўрнига келган.
Бу хизматга унинг ўрнига бунгача Балиқчи шаҳрининг мэрлик хизматини бажарган Алмаз Мамбетов тайинланди.
Амалдорни хорижий давлатлар учун биометрик паспортларни сотиб олишга эълон қилинган тендер билан боғлиқ жанжал ортидан ишдан бўаштишди.
Давлат рўйхатга олиш хизмати 2018 йили октябрда янги русумдаги биометрик хорижга чиқиш паспортларининг бланкларини тайёрлашга тендер эълон қилган. ДРХ бланкларни тайёрлаш қийматини 1,2 млрд сомга баҳолаган. Унда тендерни ўз хизматини 940 млн сомга баҳолаган Литванинг Garsu Pasaulis компанияси енгиб олган. Энг оз нархни хизматини 686 млн сомга баҳолаган Mühlbauer ID Services GMBH номли немис компанияси таклиф қилган.
Бироқ тендердан кейин Германиянинг Mühlbauer ID Services GMBH ҳамда Франциянинг IDEMIA France компаниялари тендер қоида бузарликлар билан ўтганини билдиришган.
МҲДҚнинг ходимлари апрель ойининг бошида паспортларни сотиб олиш тендерига қандайдир бир алоқаси бўлган одамларни тергов қилиб, уларнинг уйларида тинтув ўтказишган.
Кейинчалик махсус хизмат ДРХнинг ходимлари Литванинг Garsu Pasaulis компанияси вакиллари билан яшириш келишув тузиб, тендер вақтида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишган деб билдирган. Махсус хизмат келтирилган зарарни 253 млн сомга баҳолаган.
ДРХнинг амалдорлари Garsu Pasaulis компанияси билан «алоқаси бор» деган айб билан 16-апрелда қўлга олинган.
ДРХ ведомствонинг ходимлари «давлат қоидалари доирасида» фаолият олиб боришган деб билдирган. Шунингдек ДРХдагилар Garsu Pasaulis компанияси билан келишув тузилмагани сабабидан, давлатга иқтисодий зарар келтирилмаган деб ҳисоблашади.
Аммо компаниянинг ўзида Қирғизистон махсус хизматларининг барча айбларини инкор қилишмоқда. Компаниядагилар МҲДҚнинг айбловини «яширин абсурд туҳмат» деб ҳисоблашади ва уларни «республика тараққиёти бўйича дастурларни тўхтатиш» деб ҳисоблашади.