Собиқ президент Атамбаев ўз бошқаруви даврида қамалган Текебаев ва Жапаровнинг ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

528
Омурбек Текебаев ва Алмазбек Атамбаев

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ тартибот органларига агар Омурбек Текебаев, Дуйшонкул Чотонов ҳамда Садир Жапаровга қарши жиноят ишларида «янги вазиятлар юзага келадиган бўлса» уларнинг ишини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

Уларнинг уч нафари ҳам Атамбаев даврида қамоққа олинган, аммо энди собиқ президент ва уни қўлловчи социал-демократларнинг бир қисми «давлат уларнинг сиёсий фикрига, вазияти ва шахсига қарамай, адолатли суд текширув ишларини ўтказишни таъминлаб бериши керак» деб айтшмоқда.

Атамбаев президент болиб турган вақтда Текебаевнинг иши бўйича бу «ҳақиқатда коррупция ва товламачилик» деб айтиб, кўплаган гувоҳларга таянган. КСДПнинг вакили Кундуз Жолдубаева Атамбаев ҳозир ҳам Текебаевнинг айбдорлигига ишонада деб тасдиқлади.

Омурбек Текебаевнинг ичи чиндан ҳам қайта кўриб чиқилади. Унинг сафдоши Алмамбет Шикмаматовнинг айтишича, Текебаевнинг иши 23-апрелга белгиланган.

«Бир неча кун аввал бош прокурор депутатларнинг саволлларига жавоб берар экан, улар янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриб чиқишга тайёр эканини айтган [...] Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилган беш ҳолат бор», — деб айтди депутат.

Атамбаевнинг таклифи унинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан бўлган келишмовчилиги ҳолатида тилга олинди. Жээнбеков ҳукуматга келгандан кейин Атамбаевнинг тарафдорларига порахўрликка қарши ишлар қўзғалган, парламент эса учинчи ўқишда собиқ президентларни дахлсизликдан ажратиш бўйича қонун лойиҳасини мақуллашган. Агар Жээнбеков қонун лойиҳасига қўл қўйса, Алмазбек Атамбаевга қарши жиноят ишлари қўзғалиб кетиши мумкин.

Муҳолифатчиларнинг жиноят ишлари

Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувида унинг рақибларига қарши бир қатор жиноят ишлари қўзғалган. Шундай қилиб ўнга яқин сиёсатчи ҳокимиятни куч билан босиб олиш бўйича айбланган  — Жээнбековнинг бошқаруви даврида улардан бу айблар олиниб, сиёсатчиларнинг бир қисми озодликка чиқарилган.

Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотонов

Қаршилик акцияларига олиб келган баҳсли ишлардан бири  — бу Омурбек Текебаевга қарши қўзғалган жиноят иши бўлган. Унга жиноят иши сиёсатчи Атамбаев илгари сурган конституция реформасига қарши чиққандан кейин қўзғалган. Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан миллион доллар пора олиш ва коррупция бўйича айблашган. Тергов версиясига кўра, пулни олгандан кейин Текебаев Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқариш имконини очиб бермоқчи бўлган. Бу ишда сиёсатчи Дуйшонкул Чотонов воситачи бўлган бўлиши мумкинлиги айтилади.

Иккиси ҳам айбдор деб топилиб, дастлаб саккиз йилга судлашган, шундан кейин уларнинг жазо ўташ муддатини 4,5 йилгача қисқартиришган — сиёсатчилар ўзлари айбларини тан олишмаган. Текебаевнинг тарафдорлари 2018 йилнинг май ойида Бош прокуратурага мурожаат қилишиб, унинг ишини янги пайдо бўлган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни илтимос қилишган. Лекин ўшанда Бош прокуратура қайта кўриб чиқишни рад этган.

Садир Жапаров

Муҳолифатчи Садир Жапаров эса Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олганликда айбланган. Аммо, Каптагаев ўзи Жапаровга қарши даъвоси ва унинг айби йўқлигини айтган. Натижада муҳолиф сиёсатчи 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.