Москва суди Питер метросидаги теракт иши бўйича қирғизистонликни сиртдан қамоққа олди

557

Москванинг Басман суди қирғизистонлик Исломбек Турғуновни сиртдан қамоққа олиб, уни халқаро қидирув эълон қилди. Турғуновга «Террор жамиятига қатнашиш» моддаси бўйича айб қўйилди.

«Қамоққа олиш муддати у қўлга олинган ёки Россияга этаплаштирилган вақтдан бошлаб икки ой турида аниқланди. У халқаро қидирувга берилди», — деди суднинг матбуот котиби Юнона Царева.

Питер метросидаги теракт 2017 йили 3-апрелда бўлган — портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, юздан ортиқ ярадор бўлган, шунингдек 112 киши жабрланувчи деб аталган.

Тергов версияси бўйича, терактнинг ижрочиси портлаш вақтида ҳалок бўлган Қирғизистонинг фуқароси Акбаржон Жалилов бўлган. Ҳуқуқ тартибот органлари Жалилов билан алоқадор дейилган 11 киши қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг бари — Марказий Осиё фуқаролари.

Айбланувчиларнинг бари ўз айбларини тан олишмаган, уч нафари эса Россиянинг ФХХнинг «маҳфий турмаси» дейилган жойда қийноққа олинганидан шикоят қилишган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Яна Теплицкая билдиришича, «айбланувчиларининг бари ёки деярлик бари  — тасодифан қўлга олиниб қолган одамлар».