Матраимов билан учрашувда «низо чиқиб кетмасин» деб биргина одамни чиқарганмиз  — Ўш милицияси

463
Тилек Матраимов

Ўш вилоятининг милицияси 30-мартда Қорасув туманининг ҳокими Тилек Матраимов билан бўлган учрашувдан биргина киши ташқарига чиқарилганини билдиради.

Уларнинг маълумотига кўра, турғунлар учрашувда Тилек Матраимовни эмас, Попон қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Эрмат Исмаиловни танқид қилишган.

«Исмаиловнинг тарафдорлари тортишиб кетиб, [Исмаиловни танқид қилганлардан] микрофонларини юлиб олишга киришишди», — деб айтишди милициядан.

Милициядан маълум қилинишича, йиғилганларнинг ўртасида жанжал чиқиб кетмаслиги учун Исмаиловнинг тарафдорларидан бирини залдан чиқаришган.

«Айрим оммавий ахборот воситалари бу воқеа бўйича нотўғри маълумот тарқатишмоқда», — деб айтилади Ўш ВИИБининг пресс-релизида.

Тилек Матраимов билан учрашув 30-мартда ўтган. Учрашувда Исмаиловнинг Попон қишлоқ ҳукумати раҳбарлишиша қайтиб келиши ҳам муҳокама қилинган.

Маҳаллий аҳоли қишлоқ ҳукуматлари маъмуриятларининг фаолиятини танқид қила бошлашган. Улар қишлоқ кенгашлари бир қанча ер участкаларини пулдорларга бериб, кам таъминланган оилалардан эса бирортаси ҳам ер участкасини ололмаётганидан норози бўлишган.

«Қишлоқ ҳукуматига ишимиз билан кириб қолганда улар гўёки хондек ўтиришади. Депутат бўлгандан кейин улар хондек бўлмай, халққа қулдек хизмат қилиши керак», — деб айтди қишлоқ турғуни Элдияр Жанибеков.

Март ойида Попон қишлоқ ҳукуматининг турғунлари Тилек Матраимовнинг харакатларига қарши митингга чиқишиб, унинг истеъфосини талаб қилишган. Норозиликлар аввал «ерларни ноқонуний сотиш» бўйича айбланган Эрмат Исмаилов қишлоқ ҳукуматининг раҳбарлигига келгандан кейин бошланган.

Ҳукуматдаги ака-ука Матраимовлар

Тилек Матраимов депутатларнинг уларга қарши Матраимовлар томонидан тазйиқ бўлаётгани ҳақида билдирувларга қарамай 2012 йили февралда Қорасув туманининг ҳокими хизматига келган.

Матраимовнинг оиласи катта ва унинг ака-укаларининг уч нафари юқори лавозимларда ишлайди. Тилекнинг энг катта акаси Искендер Матраимов — парламент депутати. Яна бошқа бир яқини Ислам Матраимов молия полициясидаги ички текширув бошқармасида раҳбарлик қилади.

Матраимовнинг яна бир акаси — Райимбек Матраимов — аввал божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган, аммо уни мазкур хизматдан собиқ премьер-министр Сапар Исақов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг илтимоси бўйича бўшатган. Лекин, Матраимов ҳукуматнинг қароридан судга шикоят қилиб, суд уни хизатга қайтариш бўйича қарор чиқарган.