Бир кадр билан: Милиция Қантда бола ўғирлаганларни топишда ёрдам берган ўқувчи қизни тақдирлади

541
Сурат: Чуй ИИБининг матбуот хизмати

Чуй вилоятининг ИИБи 12 ёшдаги Малика Усмановага фаҳрий ёрлиқ ва совғаларни топширди. У Данил Браилкин ўғирланаётганини кўрган ва воқеа тафсилотини милицияга билдирган.

«Вояга етмаган Малика кичкина бўлганига қарамасдан, милиционерларга ўз вақтида маълумот берган, уларга муҳим ёрдам бериб, ўзининг қарорли ва жасур эканини кўрсатди. Маълумот чигал оғир жиноятни очишга ва гумондорларни қўлга олишга олиб келди», — деб билдирди милиция.

12 ёшдаги Данилни Қантда 11-апрель куни эрта билан  ўғирлашган. Уни мактабга кетаётган жойидан «Яндекс Такси»сининг логотипи ёпиштирилган машинага куч билан солиб, номаълум йўналишга олиб кетишган. Милиция Данилни шу куниёқ топиб, ўғирликда гумонланганларни қўлга олган.

Сўроқ вақтида гумондорлар болани савдолашиб, «пул ундириб» олиш учун ўғирлаб кетганини айтган. Улар тергов изоляторига икки ойга киритилган.