Баткен: Эмловдан кейин етти ўқувчи касалхонага тушди

517
Иллюстратив сурат / EPA

Баткен вилоятида дифтерия ва шол касалликларига қарши эмловдан кейин етти мактаб ўқувчиси касалхонага ётқизилди. Болаларнинг олти нафари касалхонадан чиқарилган, аммо бир ўқувчи хали ҳам шифокорлар назоратида бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10-апрелда билдиришича, махсус комиссия бешинчи синфнинг 12 ўқувчисининг аҳволи нима учун ёмонлашиб кетганини аниқлаш учун Баткен вилоятига жўнаб кетган. Болалар эмловдан кейин ўзларини ёмон ҳис қилишаётганидан шикоят қилишган. Улар кўнгли айниб, ҳолсизланиб, айримлари ҳушидан кетиб йиқилган.

Шифокорлар 9-апрель куни етти ўқувчини касалхонага, яна икки болани жонлантириш бўлимига ётқизишган. Жами 73 ўқувчи эмловдан ўтган.

Шифокорлар касалхонадан олти болани чиқаришган, лекин бир ўқувчи қиз ҳали ҳам шифокорлар назоратида қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълуомтига ўкра, бу эмловдан кейин болаларда акс таъсир кузатилган биринчи ҳолат.

Республика иммунопрофилактика марказининг директори Гүлбара Ишенаписова 10-апрель куни матбуот йиғинида билдиришича, дифтерия ва шол касалликларига қарши бу вакцинани 85 мингдан ортиқ қирғизистонлик олган.

«Баткенда режалаштирилган иммунизациялаш бўлган [...] болалар билан эса психоген реакция — игнадан қўрқиш бўлган. Эмловнинг бу сериядаги вакциналарининг муддати 2021 йилнинг январигача. Махсус транспорт вакцинани Баткенга муздек жойнинг ичида етказишиб, улар муздак идишларда сақланади», — деди Ишенаписова.

Унинг фикрини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖСТ) вакили Кубаничбек Монолбаев ҳам қўллайди. У болаларнинг аҳволи ёмонлашиб кетганига қўрқув сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Қирғизистон халқаро ЮНИСЕФ ташкилотидан вакцина олади. Давлат буқоқ (дифтерия) ва шолга қарши 400 мингдан ортиқ вакцина олган.

Қирғизистонда охирги уч йилда ўз болаларини эмлатишдан бош тортган одамларнинг сони кўпайди. Ота-оналар бош тортишнинг асосий сабаби деб диний тушунчани айтишмоқда.