Турдукулов КСДПни бошқариш истагини айтди  — партия жавобан етакчи Атамбаев бўлиб қолаверишини билдирди

425

Фуқаровий фаол Адил Турдуқулов КСДПни сиёсий кенгашининг таркибига кириб, партияни бошқариш истаги ҳақида маълум қилди. У 2004 йилдан бошлаб партия аъзоси бўлган, аммо Атамбаев президент вақтида муҳолифатяи бўлиб, ҳукуматни бир неча бор танқид қилиб турган. Ҳозирда КСДПнинг лидерлигини Атамбаев эгаллаб турибди.

«Менинг прагматик мақсадларим борлигини ҳисобдан чиқармас эди. Атамбаев ўзи ҳам бошқарувни менга ўтказиб беришини бир неча марта айтган. Келажакда унинг ўрнини эгаллаб қолиш истагим бор», — деди Турдукулов.

КСДПдан бундай суҳбат Турдукулов ва Атамбаев ўртасида 2006 йили бўлганини тасдиқлашиб, аммо Атамбаев барча ёш партиядошларига «етакчиликни ўз қўлингларга олинглар» деб айтишини қўшимча қилишди.

«Собиқ президент элита алмашиши кераклигини кўп бор айтган. Давлатни янги» одамлар, сиёсатчилар ва янги авлоднинг менежерлари бошқариши керак. Партияда ҳам шундай бўлиши керак [...] Бизда кучли лидерлар кўп. КСДПнинг етакчиси эса Алмазбек Атамбаев бўлган ва ҳозирча шундай қолаверади» , — деб ёзган Жолдубаева фейсбук саҳифасида.

КСДП 6-апрелда сиёсиш кенгашнинг янги таркибини танлади. Унга 42 киши кириб, орасида тергов изоляторида ўтирган Сапар Исаков, Кубаничбек Кулматов ҳамда Албек Ибраимов ҳам киришди. Бироқ сиёсий кенгашдан ўз истаги билан Атамбаевнинг яқин икки тарафдорлари чиқишди  — Фарид Ниязов билан Икрамжан Илмиянов.

КСДПдаги ўрин алмашувлар Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал оридан бўлмоқда. Ҳозир ўлканинг энг катта партияси бир неча бўлакка парчалинб кетган. КСДП ўзини ҳозирги ҳукуматга муҳолифат деб эълон қилганига қарамай фракциядаги депутатларнинг аксарияти  Жээнбековни қўллашади.