Собиқ депутат Камчибек Ташиев собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик «катта жанжалга» олиб боришини билдирди. У икки сиёсатчини муомалаларни аниқлаштиришни тўхтатишга чақирди.
«Бу элни бўлиб, иқтисодни кучсизлантириб, вазиятни издан чиқармоқда. Давлат манфаати юқори туриши керак», — деб билдирди у.
Ташиев Ўш ва Жалолободнинг турғунлари сиёсий тазйиқлардан норози эканини айтди.
«Икки президентнинг талаши жамиятни иккига бўлиб юборди, у тинчликни бузиб, сиёсий вазиятни кескин бузмоқда [...] Биз бу фожеанинг олдини олишимиз керак», — деди Ташиев.
Шунингдек сиёсатчи Сооронбай Жээнбековни танқид қилиб, уни президентлигининг вақтида ўлкада кутилаётган ўзгаришлар бўлгани йўқ деб айтди.
Камчибек Ташиев Қирғизистоннинг йирик партияларидан бири «Ата-Журт»ни бошқаради. Сиёсатчи бир неча бор парламентнинг депутати бўлган. 2017 йилдаги президентлик сайловида у Сооронбай Жээнбековни қўллаб, президентлик курашидан ўз номзодини олган.
Бунга қадар Ташиев бир нече йил давомида президентлик сайловида Жээнбековнинг бош рақиби бўлган Омурбек Бабановнинг яқин сафдоши бўлиб келган. Хатто сиёсатчилар парламентга ўтиш учун 2015 йилдаги сайловда ўз партияларини бирлаштиришган.
Ҳозирда Ташиев қайтадан Бабановни очиқ қўллаб, Жээнбековни танқид қилмоқда.