Кун иқтибоси: Собиқ президент Атамбаев нима учун сиёсатда қолгани ҳақида

498

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҚСДПнинг съездидан кейин журналистлар олдида нутқ сўзлади.

Журналистлар унга президентлик хизматидан кетгандан кейин нима учун сиёсатдан кетмай Қирғизистоннинг социал-демократия партиясининг раиси бўлиб олгани ҳақида савол беришганда у кетиб қолмоқчи ҳам бўлганини, аммо кетмаганини айтди, чунки партияга керак бўлган.

Атамбаев ўлка раҳбари бўлиб турган вақтда муддати тугагандан кейин музика ва бизнесга кетишини айтган. Аммо 2017 йили февралда Россиянинг президенти Владимр Путин билан учрашгандан кейин сиёсатда қолишини эълон қилган.

Давлатни унинг вориси Сооронбай Жээнбеков бошқара бошлагандан кейин собиқ ва ҳозирги лидерларнинг ўртасидаги алоқа совуб кетган. Атамбаевнинг тарафдорлари коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларнинг фигурантларига айланишиб, ҚСДПнинг аъзолари эса ҳозирги ва собиқ президентни қўлаганлар деб икки томонга бўлиниб кетишган. Бундан ташқари, Атамбаев ва унинг тарафдорлари президент Жээнбековга муҳолиф бўлиб қолишган.