Собиқ вице-премьер Дуйшонбек Зилалиев МҲДҚнинг ходими «унга босим кўрсатиб», собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши кўрсатма беришга «ундаганини» билдирди. Махсус хизмат буни инкор қилиб, Зилалиевнинг билдирувини «жавобгарликдан қутулиб кетиш харакати қатори» баҳолади.
Зилалиев ўзининг навбатдаги очиқ мурожаатини адвокатлари орқали тарқатган. Унда собиқ вице-премьер Атамбаевга қарши кўрсатма бериш учун уни МҲДҚнинг тергов изоляторидан бўшатишга ваъда қилишганини билдирган.
«Яқиндагина мени МҲДҚнинг ходимлари чақириб олиб, Атамбаевга қарши кўрсатма беришимни сўрашди. Мақсади ўша бўлган. Энди менга нисабатан қилинаётган ҳаддан ортиқ муомалани тушундим. Мени синдириб, Атамбаевга қарши ҳамкорлик қилишимни исташган. “Илмиянов орқали Атамбаевга Хитой ширкатидан лицензия бўйича қайсидир муаммони хал қилиш учун бир миллион доллар берганман" деб айтишимни сўрашди», — деб билдирди собиқ вице-премьер.
У ўз мурожаатида «унинг яқинларига ва қариндошларига қарши ҳаддан ташқари муомала» қилиш билан унга босим кўрсатишмоқда деб айтган.
«Мендан нимани исташаётганини айтишади деб кутганман. Бу тизимдан чиққан киши қатори мен сўзсиз [Атамбаевга қарши кўрсатма бериш таклифи] тушишини билганман», — деб тушунтиради Зилалиев.
Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, Зилалиевнинг айтганлари ҳақиқатга тўғри келмайди деб билдирди.
Сулаймановнинг айтишича, МҲДҚ Зилалиевнинг билдирувини «жавобгарликдан қутилиб кетиш харакати қатори» баҳолайди.
Зилалиевнинг жиноят иши
Зилалиевга қарши икки жиноий иш очилган. Биринчи иш бўйича у президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси ўтаётган куни бомба ҳақида ёлғон маълумот билдиргани учун уч йилга шартли муддатга кесилган. Январь ойининг ўртасида Бишкек шаҳар суди биринчи инстанциядаги суднинг ҳукмини кучида қолдирган.
Иккинчи жиноят иши бўйича собиқ вице-премьер-министр ноқонуний бойиганликда айбланмоқда. Махсус хизмат Зилалиевнинг ҳақиқий даромади декларацияга киргизилганидан ҳам кўн ҳисса кўп деб ҳисоблайди. Амалдордан квартиралар, офис жойлари, ер участкалари, уйлар ҳамда қимматбаҳо зийнатлар топилган.
Зилалиев ўзи коррупция бўйича айбловларни инкор қилиб, топилган муллари ва мулклари унга тегишли эмаслигини айтиб келади.