Янгиланди: Тергов таҳминан соат 18:40да тугаган. Аннада ҳаммаси яхши.
1-апрель куни эрта билан «Клооп»нинг муҳаррири Анна Капушенконинг квартирасига Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) ходимлари тарафидан тинтув ўтказилди. Бу таҳминан эрталабки соат 8да бўлган. Тинтувнинг кўп қисми адвокат иштирокисиз ўтган. Анна терговчилардан юристнинг келишини кутишни илтимос қилганига қарамай, МҲДҚнинг ходимлари уни кутмай, тергов харакатларири бошлашган.
Кейинчалик махсус хизмат Капушенкони терговга чақирган — таҳририятнинг ходими МҲДҚнинг биносида таҳминан соат 9:30ларда, адвокат Бакит Автандил ўғли ҳамроҳлигида бўлган. У МҲДҚдан таҳминан соат 18:40да чиқиб, терговда 8 соатдан бир оз кўпроқ муддат бўлган. Терговчилар билан бўлган суҳбатнинг мазмун-моҳияти бизга номаълум, чунки Анна маълумотни ошкор қилмаслик тўғрисидаги ҳужжатга қўл қўйган.
Нима маълум?
- Тинтув Аннанинг жамоат фаолиятига боғлиқ — у таҳририятдаги ишидан ташқари, тендерларда ютқизган ширкатларнинг ёки инсонларнинг шикоятларини жамоатчилик асосида ўрганувчи комиссиянинг таркибига киради. Бу комиссиянинг қарорлари таклиф характерига эга.
- Тинтув вақтида МҲДҚ таҳририят ходимининг шахсий буюмларини олволган. Бу телефон ва ноутбук.
- Махсус хизматни Анна аъзоликда турган комиссия қирғиз паспортларининг бланкларии сотиб олиш тендерида ютилган немис компаниясининг шикоятини нима учун текширмагани қизиқтирмоқда.
- Махсус хизмат тендернинг натижаларига бир ойдан ортиқ вақтдан бери қизиқа бошлаган. Капушенко бунга қадар МҲДҚнинг терговчилари билан суҳбатлашиш учун у ерга икки марта борган. Улар комиссиянинг фаолиятигагина қизиб, унинг номига ҳеч қандай айб қўйишмаган.
- Анна бу текширувда гувоҳ қатори ўтаётгани маълум бўлди.
- Тинтувлар биргина Аннанинг уйида ўтгани йўқ. Махсус хизмат шунингдек комиссиянинг бошқа аъзоларининг ҳам квартиралирини тинтувга олган. Масалан, юрист Нурзат Хусеинованинг уйини.
Ҳозирча нима номаълум?
- Текширув иши кимга қарши ўтаётгани аниқ эмас.
- Капушенконинг уйини тинтишга нима асос бўлгани номаълум.
- Махсус хизмат кимнинг ташаббуси билан, қайси модда бўйича судгача бўлган харакатни ўтказаётгани аниқ эмас.
- Аннани терговга олиш унинг «Клооп» муҳаррири қатори профессионал фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги номаълум. Таҳририятнинг фикрича боғлиқ эмас.