МҲДҚ: Разаков Тожикистоннинг махсус хизматларига ишламайди

547

 

 

 

 

 

 

 

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДҚ) матбуот хизмати 1-апрелда билдиришича, текширув натижаси бўйича қирғиз  вице-премьер-министри Жениш Разаковни Тожикистоннинг махсус хизматларига алоқаси йўқлиги аниқланди.

Уларнинг айтишича, хорижий мамлакалатларнинг махсус хизматлари тарафидан сиёсий арбобларни «дискредитациялаш амалиёти кенг қўлланилади».

Шу каби билдирувни 25-мартда Қирғизистон ҳукумати ҳам тарқатган. Унда ҳукумат Разаковни Тожикистоннинг махсус хизматларига алоқаси бор экани ҳақидаги маълумот «ёлғон» ва «фитна» деб атаган.

МҲДҚ Разаковни Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарасига яқин жойлашган ҳудудлардаги низодан кейин парламент депутатларининг талаби сабаб текшира бошлаган. Депутатлар Разаков етаклаган қирғиз делегацияси низони тартибга солганига норози бўлишган. Икки мамлакатнинг сўзлашувлари натижаси билан Қирғизистоннинг ҳукумати чегаранинг ҳудудидаги баҳсли ерда яна бир йўл қуриб беришни ваъда қилган.

Разаков ўзи Тожикистоннинг махсус хизматларига жалб қилинганини инкор қилган.

Разаковнинг тожик махсус хизматлари билан алоқаси борлиги ҳақидаги маълумот Тожикистон ОАВларида 2016 йилиёқ пайдо бўлган ва вақти-вақти билан амалдор янги хизматларга тайинланаётганда айтилиб турган.