Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакили Абиш Халмурзаевни хизматидан бўшатди. Бу у бошқараётган вақтда юз берган қирғиз-тожик чегара низосидан кейин бўлди.
Ҳукуматнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Халмурзаев бошқа ишга ўтгани сабабли вазифасидан озид этилган. Ҳозирда Халмурзаевнинг қайси лавозимга ўткагани бўйича маълумот йўқ.
Унинг ўрнига бунгача Кадр хизматини бошқарган Акрам Мадумаров тайинланди.
«Акрам Мадумаров вилоятнинг энг йирик Қадамжой туманининг ҳокими бўлиб ишлаган. Шунингдек марказий ҳукумат органларида раҳбарлик хизматларида ишлаган. У ҳудуднинг муаммоларини, ўрин олган муаммоларнинг моҳиятини яхши билади, унинг тайинланиши Боткен вилоятининг бундан нари ривожлантиришда хиссасини қўшади деб ишонаман», — деб тушунтирди ўз қарорини премьер-министр.
Абиш Халмурзаев Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги мухтор вакили бўлиб 2006 йилдан бери ишлаб келган. Ахборот воситалари Халмурзаевнинг ишдан кетишига 13, 14 мартдаги қирғиз-тожик чегарасидаги аҳолининг норозилги сабаб бўлган деб ёзиб чиқишган. У бошқариб турган вақтдаги қирғиз-тожик чегар низосидан, икки тожикистонлик ҳало бўлиб, уч қирғизистонлик жароҳатланган.
Жорий йилнинг бошида «Азаттык»нинг мухбири Идирис Исаков ўша вақтдаги вакил Абиш Халмурзаев билан боғлиқ текширувини эълон қилган.
Унда Халмурзаевнинг оиласи 2012 йили давлат резервидаги икки минг тонна буғдойни сарфлаб, бунинг учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаганлиги айтилган.
Ҳаммуаллиф: Айдай Беделбек қизи