Ҳукумат: Разаков Тожикистон махсус хизматларига ишламайди — бу «ёлғон ва фитна»

486
Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати 25-мартда вице-премьер-министр Жениш Разаковнинг Тожикистон махсус хизматлари билан алоқаси бор деб айтилган маълумотни «ёлғон ва фитна тарзида» эканини билдирди.

Парламентнинг депутатлари Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига яқин жойлашган ҳудудлардаги низодан кейин 20-мартда Разаковни текширишни талаб қилишди. Улар Разаков етаклаган қирғиз делегациясинизони хал қилганига норози бўлишган. Икки ўлканинг сўзлашувлари натижаси билан Қирғизистон ҳукумати чегара ҳудудидаги баҳсли ерда яна бир йўл қуриб беришни ваъда қилган.

Разаков ўзи Тожикистон махсус хизматларига ёлланганини инкор қилганига қарамай МҲДҚ қирғиз вице-премьер-министрини текширишни ваъда қилган.

Разаковнинг тожик махсус хизматлари билан алоқаси борлиги ҳақидаги маълумот Тожикистоннинг ОАВларида илк 2016 йили пайдо бўлган ҳамда вақти-вақти билан амалдор янги хизматларга тайинланаётганда айтиб турилган.