Ёқитистон шаҳар суди аёлни зўрлаш иши бўйича яна икки қирғизистонликни қамоққа олди

606
Иллюстратив сурат / RFE / RL

Қирғизистонликлар  17-майга қадар қамоқда бўлишади. Терговчилар зўрлашда гумонланган шахс аёлни автомобил устахонасида ишлаган қирғизистонликларга олиб келиб берган деб ҳисоблашади. Қамоққа олинганларнинг бари қирғизистонликлар.

«Ёқитистон бўйича умум россиялик қирғиз конгресси» ҳудудий уюшманинг раиси Жазбек Бекболиев Znak.com нашрига билдиришича, у зўрлашга гумонланлар билан учрашишга эришган.

«У бир йил аввал Ёқитистонга келган ёш бола экан. Кундузи қурулишда, кечаси эса такси хизматида ишлаб юрган. Бошқа яна икки гумондор унинг дўстлари бўлади, улар 24-25 ёшдагилар. Буларнинг бари Қирғизистондан келишган», — деди Бекболиев

.Ёқитистондаги муҳожирларга қарши норозиликлар полиция маҳаллий турғунни зўрлашда гумонланган қирғизистонликни қўлга олгандан кейин 17-мартда бошланган. Кейинчалик бу воқеа ортидан шаҳарда минглаган одамлар иштирокида митинг ўтган, ҳукумат эса меҳнат муҳожирларининг орасида текширувни кучайтирган.

Ёқитистонда шошилинч турда маҳаллий ҳукумат билан учрашгани қирғиз делегацияси борган. Вазият ҳозирда полициянинг назоратида, аммо «антимиграция митинглар» сабабли қирғизистонликларнинг кўпчилиги ҳозир ҳам ҳавфсизлик мақсадида ишга чиқишдан қўрқишмоқда.