Ахборот шов-шуви: Астананинг номини алмаштириш қандай қилиб қозоқ монархиясининг тузулишидан эътиборни буриб юборди?

792

Нурсултан Назарбаев Қозоғистон президенти хизматидан кетаётганини эълон қилган кундан бошлаб бу давлатдан жуда хайрон қоларли янгиликлар селдек ёғилди.

Истеъфо эълон қилинган куни, 19-мартда Қозоғистоннинг ва яқин давлатларнинг турғунлари истеъфонинг ўзини муҳокама қилишган бўлса, эртасига эътиборнинг бари қозоқ пойтахти Астанани Нурсултан деб ўзгартириш ҳақидаги сюрреалистик янгиликка бурилиб кетди.

Шаҳарнинг номини алмаштириш ҳаёлий тезлик билан бўлиб ўтди. Эрта билан бу ҳақда ҳеч ким билмаган, кун ярмида эса, Қасим-Жомарт Токаевнинг инаугурациясидан кейин қозоқ парламентарийларида кутилмаган жойдан қонун лойиҳаси тайёргина чиқиб келди. Ҳукумат эълон қилганидек: Астананинг номини Нурсултан деб ўзгартириш учун референдум ва фуқароларнинг фикри шарт ҳам эмас.

Ижтимоий тармоқлар эса, албатта бу бўйича имкон қадар қайнамоқда, аммо афтидан Қозоғистон ҳукуматига айни шу нарса керак шекилли.

Астананинг номини ўзгартириш — бу йўқ ердан ахборот шов-шувини яратишнинг намунавий мисоли. Бундай ҳолатда шу қадар аҳмақона бир нарса чиқариладида унинг фонида энг муҳим янгиликка эътибор қаратилмай қолади.

Ёлғон гапириб нима қилдик, хатто биз ҳам «Клооп»да бунга алданиб, Астананинг номини ўзгартиришни кеча куннинг асосий янгилигига қўйдик.

20-мартда Нурсултаннинг қизи Дарига Назарбаеванинг сенат раислигига тайинланиши юқорида айтилгандан ҳам бир қанча муҳим воқеа бўлиб чиқди. Бу лавозимга уни Назарбаевнинг ўрнига келган Қасим-Жомарт Токаев тайинлаган.

Ахборот шов-шуви мақсадига эришганидан, Google Newsга “Дарига Назарбаева” деб киргизганда бу сўров бўйича энг машҳур янгиликлар бўлиб Астананинг номини ўзгариши ҳақида ёки Токаевнинг инаугурация ҳақидаги маълумот чиқади:

Сенатнинг раиси — бу Қозоғистонда жуда нуфузли лавозим. Агарда масадан президент мустақил хизматдан кетишни истаса, у ҳолда ҳукумат автоматик турда айни шу инсонга ўтказилади.

Аниқроғи, энди янги президент Токаевнинг шунчаки ўз хизматидан бош тортиши етарли бўлади (уни узоқ кўндиришга уриниш ҳам шарт эмас). Шундан кейин давлатни отаси ўлкани мустақиллик олгандан бошлаб бошқарган Дарига Назарбаева етаклайдиган бўлади.

Шундай қилиб, бу постсовет давлатларда Озарбайжондан кейинги де-факто иккинчи монархия бўлиб қолади. Аммо бу қозоқларга ҳам ёки советдан кейинки ўлкаларга ҳам Астананинг номини ўзгариши муҳокама қилинаётганкўламда тилга олингани йўқ.

Ҳалқнинг ғазаби бўшлиққа қараб йўналтирилди, ният амалга ошди.