Бишкек шаҳар милициясининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Брусиловскийнинг устидан шикоят Қирғиз-рус Славян университетининг талабасидан 28-февралда тушган.
«163-модда [Жинсий турдаги харакатларга мажбурлаш] бўйича судгача ўрганиш бошланди», — деб қўшимча қилишди матбуот хизматидан.
Материал эълон қилинишидан олдин «Клооп» журналистини Денис Брусиловскийнинг ўзи билан ҳам, ҚРСУнинг маъмурияти билан боғланиш харакатларидан натижа чиқмади.
Жинсий тегажоқлик бўйича айблов
Брусиловскийдан гумонлар инстаграмдаги @anti.krsu яширин аккаунтида ҳамда телеграмда WhatsAppдаги ёзишмаларнинг 10дан ортиқ скриншоти эълон қилингандан кейин пайдо бўлган.
Брусиловский хатларда талаба қизларга «ноодатий сексга» ва «баданни ўпишга» қандай муносабатдасизлар деган маънодаги саволни бериб, удардан «жинсий аъзолар» суратларини жўнатишни илтимос қилгани айтилган.
Бундан ташқари, Vesti.kg нашри ҚРСУнинг битирувчисидан олган маҳфий интервьюни эълон қилган. У Брусиловский унга «уч кишилк секс» таклиф қилганини айтиб берган.
ҚРСУ маъмурияти Брусиловскийни «маънавий-этика меъёрларини бузгани учун» гуманитар факультетда дарс беришдан четлатган ҳамда унга ҳайфсан эълон қилган. Аммо у бошқа факультетларда дарс беришни давом эттира олади.
«Бу фейк»
Брусиловский ўз у талабаларга шилқимлик қилгани айтилган ёзишмаларнинг скриншотларини «фейк» деб атаган. У ҳеч қачон талаба қизларга шилқимлик қилмаганини ва улар билан жинсий алоқада бўлмаганини қўшимча қилган.
«Бу скриншотларнинг бари фейк, мен ундай қилиб ёзмаганман. Масъулиятсизлик қилганим учунгина айбдорман — менинг телефонимда ҳеч қандай маҳфий код бўлмас эди, у билан барча талабалар эркин қўллана оларди, қўнғироқлар билан ҳам, Whatsapp [орқали ёзишув] билан ҳам. Ҳозир эса код қўйиб қўйдим, лекин телефон рақамимни принцип учун алмаштирмайман», — деб билдирган Брусиловский.