Қирғиз томондан ҳужжатга вице-премьер-министр Жениш Раззаков, тожик тарафдан эса премьер-министрнинг ўринбосари Азим Иброхим қўл қўйган. Томонлар тўсилган автойўлларни очиш ҳақида, бундан ташқари, Оқсой — Тамдиқ йўлининг қурулишини давом эттириш бўйича келишиб олди.
Икки давлатнинг вакилларидан иборат тергов гуруҳи қирғиз-тожик чегарасида юз бериб, уч кунга чўзилиб кетган низо оқибатларини ўрганиб чиқишмоқда.
Тожикистон ҳукумати билдиришича, низо оқибатида икки киши ҳалок бўлган, қирғиз томон эса уч киши ярадор бўлганини хабар қилган.
Икки давлат Қирғизистон учун аҳамиятли Оқсой — Тамдиқ айланма йўлининг қурилишини давом эттиришга келишди.
Маҳаллий турғунлар энди аввалроқ келишмовчилик ортидан ёпилиб қолган бу ҳудуддаги авто йўллардан қайтадан эркин юра олишади. Оқсойнинг турғунлари уйларига қайта қачон қайтиб боришлари ҳозирча номаълум. Бунгача 700 киши чегарадаги низо важидан эвакуацияланган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги низо 13-март кундузи бошланган.
Қирғиз тарафнинг версияси бўйича, Қирғизистоннинг ҳудудида жойлашган Ворух тожик анклавининг турғунлари Оқсой — Тамдиқ айланиб ўтувчи йўлининг қурулишига норози. Чегарага яқин жойлашган ҳудуднинг турғунлари ўртасидаги низо тош ирғитишдан бошланиб ўқ отилишигача борган.