Кун иқтибоси: Депутат Мусабекова 8-март муносабати билан аёлларнинг тинчлик маршига қатнашган ЛГБТнинг вакиллари ҳақида

454

13-мартда Жогорку Кенешда йиғин бўлиб ўтиб, унда депутатлар қўшимча 8-мартда Бишкекда ўтган аёлларнинг тинчлик митингини ҳам муҳокама қилишди.

Йиғинда депутат Жилдиз Мусабекова Марказий Осиёда «биринчи бўлиб гей парад» ўтди деб билдирди. Шунингдек у МҲДҚнинг ва ИИВнинг ходимларида юришни ким ва нима учун уюштирганини билишни талаб қилди.

«Агар парламент оғзига талқон солгандек жим ўтираверса, у ҳолда эртага Қирғизистон Гейстонга айланиб қолади», — деб келтиради «Азаттык» Мусабекованинг сўзларини.

Тинчлик маршига 400дан ортиқ киши, жумладан жамоат фаоллари, феминистлар ҳамда ЛГБТ жамиятининг вакиллари қатнашган.

«Қирқ Чоро»нинг вакиллари 11-мартда Бишкек мэри Азиз Суракматовнинг истеъфосини талаб қилишган. Мэр ўзи марш қонуний бўлганини, аммо айрим шиорлар «провакацион» бўлганини билдирган.

Юриш ташкилотчилари таҳдидлар сабабли «Қирқ Чоро»нинг етакчиси Замирбек Кочорбаевни ва унинг юристи Зарил Жумагазиевнинг устидан милицияга ариза ёзишган. Милиция уларни тергов амалларини ўтказиш учун чақиришган. Уларга 30 минг сомдан 60 минг сомгача жарима солиниб ёки олти ойдан бир йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.