«Қирқ Чоро»нинг лидери аёллар маршининг ташкилотчиларига тушган қўрқитувлар бўйича милицияга чақиртирилди

410
«Қирқ Чоро» вакиллари мэриянинг олдидаги норозилик намойишида.. 11-март. Сурат: «Азаттык»

«Қирғиз Чоро»лари харакатининг («Қирқ Чоро» деган ном билан таниқли) етакчиси Замирбек Кочорбаев ҳамда юрист Зарилбек Жумагазиев милицияга чақиртирилди. Бунга қадар аёлларнинг ҳуқуқи учун юришнинг иштирокчиси Надира Масюмова харакатнинг бошчиси ҳамда юристи тарафидан ўз номига қўрқитувлар тушганидан милицияга шикоят ёзган.

Замирбек Кочорбаев ўзининг фейсбук саҳифасида милициядан келган хатни эълон қилган. Хатда Кочорбаев ва Зарилбек Жумагазиев 13-мартга тергов амалларини ўтказиш учун чақиртирилгани ёзилган.

Милиция Қилмишлар кодексининг «Майда безорилик» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади. «Қирқ Чоро» аъзоларига 30 минг сомдан 60 минг сомгача жарима солиниб ёки улар олти ойдан бир йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Бунгача аёлларни юришининг қатнашувчиси Надира Масюмова Кочорбаевнинг ҳамда Жумагазиевнинг устидан милицияга ариза ёзган. Қизнинг айтишича, Жумагазиев уни 11-мартда «Бешинчи канал»нинг юриш тўғрисидаги эфиридан кейин «йўқ қиламан» деб қўрқитган.

«Юришдан кейин ижтимоий тармоқлар хейт-спичлар билан қайнаб кетган. Биз милиция ҳавфсизлигимизни йилига 365 кун таъминлашини, биз юришнинг қатнашувчиларининг бари учун хавфсизлик талаб қиламиз. “Қирқ Чоро” бошчиси [Қирғиз Чоролорининг] “Бешинчи канал”нинг жонли эфирида маршнинг иштирокчисини қўрқитган. Биз ҳукумат чора кўришини талаб қиламиз», — деб билдирган Масюмова.

Харакат етакчиси Замирбек Кочорбаев «Клооп»га билдиришича, маршнинг иштирокчилари харакат аъзоларининг манзилларини биламиз деб айтганларини таҳдид қатори қабул қилишган. Унинг айтишича, улар юриш иштирокчиларини судга беришмоқчи. Харакатнинг юристи Зарилбек Жумугазиев ҳам фаоллар номига нисбатан таҳдидлар бўлганини инкор қилди.

Аёллар ҳуқуқи учун ҳар йили ўтувчи юриш 8-мартда бўлиб ўтган. Бу юришда аввалги йилларга нисбатан иштирокчилар сони кўп бўлиб — 400га яқин киши йиғилган.

Юришга бир неча кун қолганда бошқа фуқароларга бўлган таҳдид сабабидан Бишкек ҳукумати акцияни тақиқлашга харакат қилган. Ижтимоий тармоқда акция қизғин муҳокама қилинди, унга юриш иштирокчиларининг орасида ЛГБТ вакиллари бор экани ҳам туртки бўлди.

«Қирқ Чоро» вакиллари 11-мартда Бишкек мэри Азиз Суракматов истеъфосини талаб қилишган. Улар шунингдек ҳуқуқ тартибот органлари юришнинг ташкилотчиларига ва Бишкек мэриясининг амалдорларига нисбатан чора кўрилиши учун прокуратурага ариза тайёрлашган. Мэрнинг ўзи юриш қонуний ўтганини билдирган, аммо айрим шиорларни «фитнали» деб атаган.