Жогорку Кенешнинг спикери Дастан Жумабековнинг маслаҳатчиси Алмазбек Сабирбеков спикернинг хатида грамматик хатоларга йўл қўйилгани учун эгаллаган хизматидан олинди. Сабирбеков бунинг учун жавобгар бўлган деб айтишди.
Сабирбеков 6-мартда ишдан бўшатилган — бу ҳақда парламентнинг матбуот котиби Ибраим Нуракун уулу билдирди. Унинг айтишича, спикернинг маслаҳатчиси «Жумабековнинг иш қоғозларига масъул» бўлгани сабабли ўз хизматидан кетган.
Грамматик хатолари бор хатнинг нусхаси интернетда 28-февралда пайдо бўлган. У ерда бир неча сўз хато билан ёзилган. Масалан, «премьер» деган сўзнинг ўрнига «примьер» ёки «ар бир» (ҳар бир)деган сўз «арбир» (ҳарбир) деб ёзилган.
Ҳужжатни ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари муҳокама қила бошлашган:айримлари парламентнинг ходимларини «масъулиятсизлик учун» уришишса, бошқалари хатнинг ҳақиқий эканига ишонишмаган, яна бошқалар эса спикернинг ўзидан кулишган, чунки ҳужжатга Дастан Жумабековнинг номидан қўл қўйилган.
Бир неча кун ўтгандан кейин, 4-мартда, парламентнинг матбуот хизмати спикернинг эълон қилинган хати ҳақиқий эканини ва «айбдорлар жазоланишини» билдирган.