Швед суди теракт тайёрлашда айбланган қирғизистонликни қамоқдан чиқарди. Бунга қадар  «Клооп» унинг тергов ишида 10 хатони аниқлаган

583
Чапдан ўнгга: террор ҳужуми тайёрлашда гумонланган ўзбекистонлик Бахтиёр Умаров, Қирғизистонлик Атабек Абдуллаев, ўзбекистонлик Давид Идриссон. Сурат: СЭПО

Швециянинг суди қирғизистонлик Атабек Абдуллаевни ҳамда ўзбекистонлик Бахтиёр Умаровни қамоқдан бўшатди. Улар террор ҳужумини тайёрлашда айблашган (спойлер: бу ҳозирча суд уларни оқлайди деганини билдирмайди).

Солна швед район судининг матбуот хизмати маълум қилишича,  5-мартда суд Абдуллаев ва Умаровни қамоққа олиш қарорини бекор қилди — бу суднинг ҳукми чиққунгача улар қамоқда ўтирмайди деганни англатади. Мазкур ишдаги асосий гумондор Давид Идриссон эса қамоқда қолдирилди.

Абдуллаев ва Умаровнинг озодликка чиқиши улардан теракт тайёрлаш бўйича айб олиниши мумкинлигини кўрсатади, аммо суд бу бўйича ўзининг охирги қарорини 2019 йилнинг 8-мартида чиқаради.

Қирғизистонлик Атабек Абдуллаевни 2018 йилнинг баҳорида Швецияда теракт тайёрлашда айбланган. Бу иш бўйича яна беш ўзбекистонлик фуқарони қўлга олишган.

«Клооп» ходимлари Швеция Давлат хавфсизлик хизматининг (СЭПО) бу  иш бўйича 2200 бетдан иборат судгача тергов маърузасини ўрганиб чиқиб, ундан камида 10 хато ва камчиликларни топишган. Бу деталлар Абдуллаевнинг айби йўқ эканини исботламасада Швеция махсус хизмати унга нохолис муомала қилиш эҳтимолини кўрсатмоқда.

Масалан, СЭПО Абдуллаевни, айниқса унинг бармоғини юқори қаратиб тушган суратлари учун экстремист қатори қабул қилган. Аммо Марказий Осиёдаги мусулмонлар, жумладан Атабек учун бу ишора Оллоҳнинг ёлғиз худо эканига ишончини англатади.

Шунингдек, «Клооп»нинг журналистлари швед таржимонлари Абдуллаевнинг қирғиз тилидаги ёзишмаларини нотўғри изоҳлашганини ҳамда уларни швед тилида таржима қилишда хатога йўл қўйишганини аниқлашган.

Шу ва бошқа хатолар ҳақида «Клооп»нинг бу ҳақда тайёрлаган мақоласини ўқинг:

Оллоҳга ва швед судига ишонаман. Стокгольмда терроризмда гумон қилинган қирғизистонликнинг криминал драмаси