КТРК раҳбарини сайлаш муҳим воқеами ёки кўзбўямачиликми? Медиаэкспертлар изоҳлайди

532
Иллюстратив сурат. КТРК

18-февралда Қирғизистоннинг бош медиакорпорациясини Назоратчи кенгашининг КТРК директорига номзодини қўйганлардан ариза олишни тўхтатди. Ўлканинг бош телеканалини бошқаришга 22 киши ўз номзодини кўрсатди. Уларнинг орасида каналнинг ҳозирги раҳбари Илим Қарипбеков ҳам бор.

Бу хизмат учун курашишга унга жамоат фаоли Адил Турдуқулов, Жогорку Кенешнинг матбуот хизматининг раҳбари Ибраим Нуракун уулу, «Азаттык» журналисти Қаарманбек Кулуев, НТС телеканалининг раҳбари Жайнак Усон уулу ва бошқалар рақобатчи бўлмоқда.

«Клооп» таҳририяти медиаэкспертларга мурожаат қилиб, улардан Қарипбековнинг ишига қандай баҳо беришларини ва бу сайлов қанчалик аҳамиятга эга эканини сўради.

Гулнура Торалиева: Саноқли номзодларгина ҳукуматнинг таъсирига дош беришга тайёр.

Медиаэксперт Гулнура Торалиева Қарипбековнинг иккинчи муддатга келиши учун номзодини кўрсатишга қарор қилганини «хатолик» деб атади.

«Шахсий ўз карьераси учун кетгани яхши эди. У ёш, сиёсий интилиши бор, унга ҳозир кетиш учун қулай вақт», — деди у.

Медиаэксперт қўшимча қилишича, яқинлашиб келаётган парламент сайлови туфайли КТРКга айтилган танқидлар кўпаяди.

Торалиеванинг фикри бўйича, барча номзодлар орасидан бир неча кишигина телеканалнинг мустақил таҳририят сиёсатини тузишни кўзлайди: «Менинг ўйлашимча [НТСнинг раҳбари] Жайнак Усон уулу, Адил Турдукулов ёки Қаарманбек Кулуев. Улар  сиёсатдаги процессларни тушунади ва уларда ҳукуматга дош бера олиш потенциали бор деб ҳисоблайман».

Унинг айтишича, Қарипбековнинг раҳбарлиги остида КТРКнинг ходимлари учун иш фаолияти сезиларли  даражада яхшиланди ва телеканал ўзининг техник базасини янгилади. Аммо Торалиева КТРК ўлкадаги воқеаларни холис ёритиб бермайди деган фикрда.

«Биз мустақил таҳририят сиёсатини, фикрларнинг бетараф бўлишини кутмоқдамиз. Сўнгги уч-тўрт ойдан бери КТРКнинг контентини кузатяпман. Суд процесслари бир томонлама ёртиляпти, лавҳалардаги аксар вақт ҳукумат ишини ташвиқот қилишга бағишланган», — деди у.

Торалиеванинг қўшимча қилишича, телеканалда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликни кўрсатиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа муҳим масалалардаги мавзуларга етарлича эътибор берилмайди.

«КТРК директорини тайинлаш процесси ҳукуматнинг таъсирисиз ўтмайди, сўнгги сўз уларда [...] Илимнинг иккинчи муддатга қолишга имконияти бор», — деб ўз сўзини хулосалади у.

Азамат Тинаев: Қарипбеков ҳукуматнинг дуосини олди деган гаплар ҳавотирлантирмоқда

Журналист Азамат Тинаев ҳукумат медиакорпорациянинг янги директорини танлаш жараёнига аралашмаслиги керак ва ҳозир унинг ғолиби ҳақида тахмин қилгандан кўра сайловнинг шаффофлигини таъминлаш муҳимроқ деб ҳисоблайди.

Тинаевнинг қўшимча қилишича, Қарипбеков «нотинч хизматда» ишлаган ва сўнгги йиллари бу ўринга ундан бошқа лойиқ одам йўқ эди.

Журналист таъкидлаб ўтганидек, Қарипбеков раҳбарлигида КТРКда позитив ўзгаришлар бўлган: канал янги жиҳозларга эга бўлиб, ходимларнинг ишлаш фаолиятини яхшилаган.

«Мен Қарипбековнинг шаънига нисбатан КТРК жамоат телеканали бўла олмай қолди деб айтилаётган танқидларга қўшиламан, журналистларда ҳам ривожланиш бўлмади. [...] Бирорта ҳам кўламли журналистик текширув ёки янги қиёфаларни кўра олмадик», — деди Тинаев.

Аммо, унинг айтишича, шундай қилиб КТРКни бошқарган барча менеджерларни танқид қилаверса бўлади ва бу танқидлар канални янги шахс бошқарса ҳам тўхтамаслиги мумкин.

«Жайнак Усон ўғли, Адил Турдукулов, Каарманбек Кулуев ҳамда Ибраим Нуракун ўғли янги андозаларни киргизиб, бирор нарса қила олишарди деб ўйлайман. Уларни шахсан танийман, бари журналистар. Эҳтимол уоар аста-секин ҳукуматнинг таъасирини енга олишарди», — деб ҳисоблайди Тинаев.

Елена Воронина: КТРК директорини сайлаш — бу шунчаки кўзбўямачилик

2010-2012- йиллари КТРКнинг Назоратчи кенгашининг аъзоси бўлган медиаэксперт Елена Воронинанинг фикрича, ҳукуматдагилар медиакорпорациянинг бош директорига келувчи кишини аллақачон танлаб қўйишган. Сайлов жараёни эса бу шунчаки қонун талабларини сақлаш учун қилинувчи расмиятчилик.

«Бу шунчаки ўйин, [...] чунки КТРК “сайлов” ўтказиши керак-да. У ерга номзодини кўрсатаётган одамлар эҳтимол қандай қилиб телеканалнинг директори бўлиш кераклигини тушунишмаётган бўлса керак, улар гўёки декорация. Бу кўзбўямачилик», — деди Воронина.

Унинг фикрича, телеканални  позициясида мустаҳкам тура оладиган киши бошқариши керак. У фуқаровий фаол Адил Турдукуловни шундай одам деб ҳисоблайди. Воронинанинг тушунтиришича, Турдукуловни журналистик тажрибаси бор, бундан ташқари, «у тинглашни билади»: «Турдукулов катта авлоддаги муҳолифатчилардан фарқланиб туради ҳамда шундай одамлар керак».

Лекин, Воронинанинг сўзларига кўра, ҳақиқатда эса Турдукуловга КТРКнинг раҳбарлигини «беришмайди».

У Карипбековни медиакорпорациянинг раҳбарлиги учун курашаётгани унга кутилмаган ҳолат бўлганини қўшимча қилди: «Мен Илимни бир неча йилдан бери танийман, у иккинчи муддатга боради деб ўйламагандим. Лекин очиғини айтганда у канални бошқариш мобайнида кўп нарса қилди».

Шунга қарамай Воронинанинг айтишича, КТРКни бошқаришни истаган айрим номзодларга қараганда Карипбеков лойиқроқ.

«Бир томондан, КТРКда телеканалнинг миссиясига жавоб беролмайдиган дастурларни кузатган томошабин қатори ғашим келади [...] Бизда жамоат дастури деган тушунча йўқ», — деб таъкидлаб ўтди Воронина.

Унинг айтишича, Карипбеков ўзини яхши менежер ҳамда логист қатори намоён эта олган. Бироқ телеканалнинг дастурларини «аллақачон яхшиланиши лозим эди» ва кўрсатувлар телетомошабинларнинг талабларига жавоб бермайди.