Баткен: Бино муаммоси туфайли 176 бола тарбияланувчи боғча фаолиятини тўхтатди

600
«Колосок» болалар боғчаси. Сурат: «Турмуш» нашри

Қадамжой районидаги «Колосок» болалар боғчаси январь ойининг охиридан бери ишламай турибди. Давлат томонидан молияланган боғча биноси акционерлик жамиятининг балансида бўлгани сабабли, унинг ўрнига ҳусусий боғча очилиши мумкин бўлмоқда.

Уч-Қўрғон қишлоқ ҳукуматидаги «Колосок» болалар боғчасига 1968-йили асос солинган. Кейинроқ унинг биноси «Сельхоз ремонт» акционерлар жамиятининг ҳисобиша ўтиб кетган. 1996-йили ишини қайта тиклаган боғча давлат томонидан молияланиб турган.

2018-йилнинг охирида Таълим министрлигидан боғчани бошқа бинога кўчириш ёки давлат ҳамкорлиги бўйича узоқ муддатга келишув тузиш бўйича топширма келганини район ҳокими Жениш Исақов маълум қилди.

Унинг айтишича, вақтида маҳаллий ҳукумат вакиллари билан акционерлик жамиятнинг ўртасида келишув тузилмаган. Шу сабабли, боғчанинг иши 28-январда вақтинчалик тўхтатилган ва икки томонлама сўзлашувлар олиб борилмоқда дейди: «Муаммо шу бинонинг ҳужжатларида бўлмоқда. Акционерлик жамияти билан келишув тузиш керак».

Боғча директори Ирода Мамажанованинг айтишича, акционерлик жамиятининг аъзолари бунгача сўзлашувларда боғчани ҳусусийлаштириш фикри борлигини билдиришган.

Материал чиқарилиши олдидан акционерлик жамияти аъзоларига боғланиш имкони бўлмагани сабабли «Клооп»нинг журналисти улардан интервью ололмади.

Ҳоким агарда қишлоқ ҳукумати билан акционерлар узоқ муддатга келишув туза олмаса, унда боғчани давлатнинг бошқа ёки ҳусусий бинога кўчиришларини қўшимча қилди.

Маҳаллий ҳукуматдагилар боғча биноси билан боғлиқ масала қачон ечилишини ва 176 бола қачон қайтадан боғчага боришини аниқ айта олишмади.

Ҳозирда ўлка бўйича 3-6 ёшдаги 608 минг бола бор. Унинг ичидан 187 минг болагина боғчага боради. Болаларни мактабгача таълим бериш билан тўла таъминлаш учун 250 ўринли яна 1600 боғча қуриш керак.

Муҳаррир: Айдай Беделбек қизи