«Ёлғон кўрсатмаларим учун кечирим сурайман». Бурулайни олиб қочишда қатнашган Акмат Сейитов айбини қисман тан олди

497
Бишкек шаҳар судида. Чапдан ўнгга: Марсбек Бодошов, Акмат Сейитов. Сурат: Бекжан Асилбеков / Kloop.kg

Бурулайни олиб қочишда иштирок этган Акмат Сейитов ўз кўрсатмасини ўзгартириб, айбини қисман тан олди. Унинг дўсти, қизни олиб қочишга ва ўлдириш бўйича айбланган Марсбек Бодошов ўз кўрсатмасини ўзгартирмаган. Бурулайнинг иши бўйича Бишкек шаҳар судида апелляцияци йиғини қандай ўтганини айтиб берамиз.

Бурулайни олиб қочишда иштирок этган деб айтилаётган Акмат Сейитов кўрсатмасини ўзгартириб, айбини қисман тан олди. Унинг айтишича, у Бодошов Бурулайни никоҳ қуриш учун олиб қочганини билган эмас.

«Ёлғон кўрсатмаларим учун кечирим сўрайман. Суддан [олиб қочишда] бўлмаганман деб айтганман, аммо бор бўлганман. 27-май куни ишда бўлганман. Ишдан келсам дўстим Марс Бодошов гаплашган қизим билан учрашиб келайлик деди», — деб айтди у шаҳар судига.

Бунга қадар Сейитов Бурулайни олиб қочишда иштирок этганликда айбдор деб топилиб, 7 йилга эркидан ажратиш ҳукми чиқарилган. Бурулайнинг иши бўйича даслабки суриштирувлар  вақтида Сейитов айбини тан олмаган.

Шунингдек Бурулайнинг ўлимида айбланаётган Марсбек Бодошов айбини қисман тан олган, кейинроқ қайтадан кўрсатма беришдан бош торган.

«Менинг кўрсатмаларим аввалгидай қолди», — деди у судьяга.

Бодошовнинг адвокати Абаскан Кочорбаев суддан Бурулайнинг группадоши Уулбек Таалайбек қизини чақиришни илтимос қилди. Адвокат ўз талабини марҳуманинг гуруҳдоши биринчи олиб қочишда бўлган ва «асосий гувоҳ» бўлиб ҳисобланиши билан тушунтирди.

Бироқ прокурорлар бу илтимосга қарши чиқди, суд марҳума билан бирга ўқиган қизни кейинги отурумга чақиришга қарор қилди. Бурулайнинг иши бўйича шаҳар судининг кейинги мажлис 28-февралда бўлади.

Бишкекнинг Свердлов район суди 2018-йилнинг 11-декабрида Бодошовни Бурулайни никоҳ қўриш учун олиб қочганлиги ва каачылык билан ўлдирганлиги бўйича айбдор деб топган, мулкини конфискация қилиш билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган. Ундан ташқари, суд уни марҳуманинг оиласига 800 минг сом компенсация тўлаб бериш мажбуриятини қўйган.

Бодошов судда ўлдириш бўйича айбини тан олмай, унинг қароридан норозилигини билдирган. Унинг айтишича, қизни ўлдирганлиги эсида йўқ.