Ўшдаги Хитой ҳукумати қурган шифохона февралнинг охирида очилади

643
Ўш шаҳрининг Ақ-Тилек кичик районида жойлашган касалхона. Сурат: Самара Алимбекова/Kloop.kg

Ўш мэриясидан бир ой аввал 150 ўринли замонавий шифохонанинг очилмаётгани сабаби кўкаламзорлаштириш ва бино атрофини тўсиш ишлари билан боғлиқ бўлиб, касалхона январь охирида фойдаланишга берилади деб ваъда қилишган. Энди касалхонани ўтказиб олиш ишлари қолганини маълум қилишди.

Шаҳар ҳукуматининг «150 ўринли замонавий касалхонанинг қурилиш ишлари тамомланди» деб айтганидан бери ярим йил ўтди. Мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров 11-январда касалхонанинг очилиши унинг атрофи тўсилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари битганда, аниқроғи касалхона январь ойининг охирида фойдаланишга берилади деб ишонтирган.

Аммо январнинг охирида касалхонанинг очилиши бўлмаган. Мэриядагилар унинг сабабини 12-февралда касалхонани ўтказиб олиш ишлари юргизилаётганини тушунтиришди.

«Тўғри, касалхонанинг очилиши бир оз ушланиб турибди. Қуриб берди деб эплаб ўтказиб олмай, ҳозирда ҳар бир майда-чуйдасигача қараяпмиз. Чунки бу катта маблағ эвазига солинган касалхона», — деди Азамат Абсаттаров.

Матбуот котиби касалхона февраль охирида фойдаланишга берилади деб айтди.

Шаҳар клиник шифохонасининг бошчиси Шаятбек Абдирахманов замонавий касалхонадаги аппаратларни қабул қилиш ишлари бир ҳафта ичида тугашини маълум қилди.

«Техник қабул қилиш деб қўйилади. Ҳозирда ҳар бир аппаратни ишлатиб, текшириб олмоқдамиз. Ёнғин  тўсиғининг ўзи эса 75 дона экан, унинг ҳар бирини ишлатиб кўрмоқдамиз», — деди Абдирахманов.

Уч қаватли замонавий касалхона кунига 200тача кишини қабул қилиб, 150га яқин беморларни ётоқ ўринлари билан таъминлай олади. Бино маъмурий, амбулатор ва стационар қисмдан иборат.

2016-йилнинг октябрида Ўш шаҳридаги Ақ-Тилек кичик районида янги шифохона солина бошлаган. Шифохона қурулишини Хитой Халқ Республикаси молиялаб, унга грант асосида тахминан 1 млрд 830 млн сом (181 миллион юань) ажратган. Лойиҳага кўра қурулиш ишлари тамоман 2018-йилнинг май ойида тугатилиши керак эди.

Муҳаррир: Гулжан Эшбаева