Депутатнинг маст аҳволдаги куёви бир кечада икки марта авария қилган

629
Авария бўлган ердан олинган сурат

Парламент депутати Камчибек Жолдошбаевнинг куёви Бишкекда ўз автомобили билан бир неча машинани уриб олди. Унинг машинасини жарима ерига олиб боришганда у қочиб кетишга харакат қилиб, яна бир неча автомобилга урилган.

10-февралда Бишкекда депутат Қамчибек Жолдошбаевнинг куёви Айбек Сидиқов «Лексус» машинасида Гоголь ҳамда Чуй проспектининг кесилишида икки автомобилни уриб олган. Жабрланган машиналар жарима жойига етказилган. Сидиқов у ердан машинасини бошқариб қочиб кетишга харакат қилиб, у ердаги яна бир неча машинани уриб олган.

«Авария бўлиб, бизникилар билдирув бўйича боришган. У ерда уч машина тўқнашибди. Барча машиналар жарима майдонига киргизилган, лекин уларнинг барини урган “Лексус”нинг ҳайдовчиси маст бўлган. Ҳужжатларни рўйхатга олаётган вақтда маст ҳайдовчи машинасига қайта ўтириб, ёнида турган яна уч машинасини уриб олган. У қочиб кетишга харакат қилган», — деб билдиришди ЙХХНББнинг матбуот хизматидан.

Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ҳайдовчининг исм-фамилияси билан авария факти аниқлангандан кейин Сидиқовни қўйиб юборишган.

Бу Сидиқовнинг илк қонун бузарлиги эмас. 2017 йилнинг октябирида у милициянинг подполковниги бўлиб турган вақтда муштлашув уюштириб, Бишкекнинг «Ретро Метро» клуби биносига ўқ отган.

Ўша вақтда унга жиноят иши қўзғалиб, безорилик учун уч йилга шартли кесилиб, милициядан бўшатилган. Сидиқовнинг адвокати суд қароридан шикоят қилганига қарамай апелляция аризаси кўриб чиқилмаган.

Ўқ чиқариш воқеасидан кейин қирғиз ОАВлари Сидиқов — депутат Қамчибек Жолдошбаевнинг куёви эканлигини ёзиб чиқишган. У депутатнинг кичик қизи Гулиза Жолдошбаеванинг турмуш ўртоғи. Буни солиқ хизматининг маълумотлари ҳам тасдиқлайди. Унга кўра, Сидиқов ҳамда Жолдошбаева Бишкекда бир квартида рўйхатдан ўтишган.

  • Парламентнинг «Онугуу — Прогресс» партиясининг депутати Қамчибек Жолдошбаев ўзининг ноаниқ сўзлари ва харакатлари билан танилган. Мустақил журналист Семетей Талас ўғли уни ҳужум бўйича айблаган, депутатга қарши муштлашгани учун жиноят ишини қўзғашган, у қўш хотин олиш олишни қонунийлаштиришни ҳамда Қирғизистоннинг ташқи қарзларини тадбиркорлар ҳисобидан тўлаб беришни таклиф қилган.
  • 2018 йили февралда парламентарий ишга маршрут таксида ёки пиёда келаётган ҳамкасблари олдида уялаётганини айтган. Ўша вақтда Жолдошбаев депутатларга хизмат машиналарини қайтариб бериш бўйича масалани кўриб чиқишни таклиф қилган.
  • Жолдошбаев камида беш ишхонага, унинг яқин қариндошлари эса қимматбаҳо автомобиллардан иборат автопаркка эгалик қилади. Депутатнинг қизлари Ўш бозори ҳудудига икки савдо уйига, аниқроғи «Беш Сари» ҳамда «Profit Credit Company» микрокредит компаниясини бошқаради. Уларнинг асосчиси парламентарийнинг ўзи.