Бурулайнинг ўлими бўйича судланган одам апелляция аризасини ёзди. У 12-февралда кўриб чиқилади

576

Бишкек шаҳар суди 12-февралда Бурулай Турдали қизини олиб қочишда ва ўлдиришда айбланган Марсбек Бодошовнинг апелляция аризасини қўриб чиқади.

Бурулайнинг оилавий адвокати Назира Абдумуминова «Клооп» мухбирига билдиришича, Бодошовнинг апелляция аризасини қараш бўйича даслабки суд йиғини 12-февраль соат 16:00га белгиланган.

Бишкекнинг Свердлов район суди Марсбек Бодошовни 2018-йили декабрда мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга эркидан ажратган. Бодошов мажбурий никоҳ қуриш учун қиз олиб қочиш ва ваҳшийлик билан одам ўлдириш моддалари бўйича судланган. Ундан ташқари, суд Бодошовни Бурулайнинг оиласига 800 минг сом компенсация тўлаш мажбуриятини юклаган .

Бодошов айбини тан олмай суд қароридан норози эканини билдирган. Унинг айтишича, қизни ўлдирганлиги унинг эсида йўқ.

  • 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизини 2018-йили 27-майда ўлдириб кетишган. Милиционерлар уни олиб қочган икки йигит билан Жайил РИИБига олиб келган. Ўша ерда қиз пичоқланиб, кейинроқ вафот этган. Милиционерлар уни олиб қочган йигитлардан бири Марсбек Бодошов ўлдирган деб айтган. Уларнинг айтишича, Бодошов Бурулай ўтирган хонага кириб келиб, пичоқлаб, сўнгра ўз жонига қасд қилган.
  • Шу куни кечки пайт Бодошов Бурулайни иккинчи марта олиб қочишга ҳаракат қилгани билан уни милиция қўлга олган. Биринчи олиб қочиш 4-майда бўлган, аммо унда Бурулайни уйига етказиб беришган, аммо қизнинг оиласи милицияга шикоят қилмаган.
  • Бурулайнинг ўлими ўлкадаги муоммоли олиб қочиш ҳақидагина эмас, қирғиз милициясининг компетентли масаласи бўйича ҳам жамоатда резонанс яратган. Президент Сооронбай Жээнбеков шахсан ўзи қизнинг ўлимини диққат билан текширишни топширган.
  • Бу суд процессидан ташқари, Бурулайнинг ўлими бўйича яна бир процесс бор — у «Масъулиятсизлик» банди бўйича беш милиционернинг устидан суд текшируви. Улар қизни олиб қочган йигит билан бир хонада қолдиришда айбланишмоқда.