Собиқ министр Ольга Лавровага Бишкек ИЭМни модернизация иши бўйича айб қўйилди

65

2013-йили Ольга Лаврова молия министрлигининг, иқтисод министрлигининг ва ТИМнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, ИЭМни модернизация лойиҳаси Хитойнинг Эксимбанки билан кредит шартномасига қўл қўйган.

Ольга Лавровага қарши айбни 11-февралда бош прокуратура қабул қилди. Айблов бўйича тўлиқ маълумот йўқ. Бош прокуратуранинг матбуот хизмати тергов манфаатларига таяниб, кенгроқ маълумот беришдан бош тортди.

Ольга Лаврова 2012-2015-йиллари молия министрлик хизматида фаолият олиб борган. У Бишкек ИЭМни таъмирлаш бўйича лойиҳага маблағ ажратган Хитойнинг Эксимбанки билан кредит шартномасига қўл қўйган.

Бу кредит шартномасини 2018-йилнинг май ойида депутатлар танқид қилган. Хато сарф қилинган маблағни текширган парламент комиссияси Жантўрў Сатибалдиевнинг ҳукумати молия министрлигининг, иқтисод министрлигининг ва ТИМнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, шартномани мақуллаган деган хулоса чиқарган.

Натижада парламент Эксимбанк билан тузилган кредит шартномасида «Қирғизистон манфаатлари ёзилмаган» ва бу «давлат Конституциясига қарши келади» деган хулосага келган.

ИЭмни янгилашни парламентда текширув вақтида Лаврова шартномага имзо қўймай иложи йўқ бўлганини, сабаби ҳукумат — бу коллегиал орган ва у унинг қарорига бош эгиши керак бўлганини таъкидлаган.

Ҳозирда молия министрлигининг собиқ раҳбари «Газпром-Кыргызстан» компаниясининг директор ўринбосарлик хизматида фаолият олиб боради. Материал чиқиш олдидан «Клооп» мухбири Лаврова билан алоқага чиқолмаган.

Бишкек ИЭМдаги авария ва жиноий ишлар

2018-йилнинг январь ойида ИЭМнинг эски қисмида содир бўлган авариядан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари уни таъмирлаш учун кетган маблағларга эътибор бера бошлаган. Парламент ҳам, ҳукумат ҳам ўз комиссияларини тузиб, воқеанинг аслини суриштиришган, шунингдек МХДК жиноий иш қўзғаб, текширув бошлаган.

Ҳозир Иссиқлик электр марказини модернизацияси бўйича жиноий ишларннги фигурантлари бўлиб Ольга Лавровадан ташқари, собиқ премьер-министрлар Жантўрў Сатибалдиев ва Сапар Исақов, ундан ташқари, собиқ энергетика министри Осмонбек Артиқбаев ҳам ўтмоқда.

Сапар Исақовнинг тарафдорлари ИЭМ бўйича ишларда ҳозирдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг ва унинг укаси Асилбек Жээнбековнинг ҳам жавобгарлигини кўриш керак дейишмоқда, сабаби ҳозирги президент Иссиқлик марказини модернизацияси бўйича ишлар вақтида ҳукумат раҳбари, шунингдек унинг Эксимбанк билан кредит шартномасини мақуллаган   укаси Асилбек эса  парламентга раҳбарлик қилган.

2019 йилнинг февралида Хавфсизлик кенгашининг котиби Дамир Сагинбаев матубот анжуманида билдиришича, ИЭМни янгилаш ҳамда авария бўйича Сооронбай ҳамда Асилбек Жээнбековлар «текширилмайди», чунки ИЭМ иши бўйича барча далиллар йиғилган.