Сапар Исақовнинг тарафдорлари президент шаънига айтган танқидидан сўнг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини ўчирди

617

Юрист Нурбек Тоқтақунов фейсбукдаги аккаунтини ўчирди. У ўз қарорини мижози собиқ премьер-министр Сапар Исақовнинг иши Бош прокуратурада кўрилгунча ижтимоий тармоқлардан «дам олишим» керак деб тушунтирган. Бунгача у президент Сооронбай Жээнбековнинг ишини танқид қилувчи пост ёзган.

Тоқтақунов «фикрини бир жойга жамлаш» мақсадида аккаунтини вақтинчалик ўчирганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида айтиб берди.

«[Собиқ премьер-министр Сапар Исақов] иши прокуратурага жўнатилгандан сўнг бир ҳордиқ чиқармоқчиман. Шу сабабли ижтимоий тармоқлардан бир оз дам олишга қарор қилдим», — деди Тоқтақунов.

Аккаунтини ўчиришдан аввал у президент Жээнбековнинг ишини танқид қилган ҳиссий пост эълон қилган. Постда у одобсиз лекасикадан фойдаланган.

«Шундан сўнг менга турли “яхшиликни истаганлар ”, троллар ҳар хил постларни жўната бошлади. Менга бу етди, бироқ асосийси бундай нарсаларни эътиборга олмайман [...] Вақти-вақти билан ижтимоий тармоқлардан кетиш — яхши малака ошириш деб ўйлайман», — деди у. Тоқтақуновнинг президент шаънига нисбатан ёзилган танқидидан сўнг тармоқларда юристдан шахсий интим ҳаёти ҳақида маълумотларни очиқлаб бериш эҳтимоли бор постлар пайдо бўла бошлаган.

Тоқтақунов аккаунтини ўчиришдан аввал халқ олдида ва ўзига шахсий ёзувчилардан кечирим сўраганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, агар президентнинг вакиллари ундан кечирим сўрашни талаб қилса, унда у «уят сўзларни қўлланганлиги» учунгина кечирим сўрай олади.

«Бироқ мен давлат раҳбарининг вакиллари мен билан президентнинг айрим айтган сўзларини муҳокама қилишини истардим [...] Агар президент мени судга бериш керак деб қарор қилса, унда мен унга судга шахсий тараф қатори мурожаат қилишини  маслаҳат берардим», — деди у.

У Жээнбековга аталган экспрессив постини «шахсан ўзи учун ҳам кутилмаган бўлганини» айтди.

«Бу мен Сапар Исақовнинг иш материалларининг 54 томини текшираётганда бўлган ва бу асабий ва жисмоний зўриқиш туфайли бўлган [...] Шундан сўнг халқ олдида кечирим сўрашга қарор қилдим», — деди у.

Тоқтақуновнинг адвокатлик фаолияти

Нурбек Тоқтақунов биргина ҳукуматнинг шаънига йўллаган фуқаролик позицияси билан эмас,  жиддий ҳуқуқий ишлар устида ишлашани билан ҳам танилган.

Масалан: у 2010-йили «оммавий тўпалонни уюштирган» ва «милиционернинг ўлимига иштирок этган» дейилиб умрбод  озодлигидан ажратилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни ҳимоя қилган.

Ўлка ҳукумати халқаро жамоатчиликнинг ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг чақириқларига қарамасдан ўз қарорини ўзгартирмаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари билан Асқаровнинг адвокатлари унинг айби исботланмаган деб тасдиқлашган.

2018-йили Тоқтақунов судда Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича айбланган собиқ премьер-министр Сапар Исақовни ҳимоя қилган. Исақовнинг иши 54 томдан иборат ва у 20 йилга эркидан маҳрум қилиниши мумкин.

Тоқтақунов 2018-йили ноябрда Жээнбековнинг сайлов олди штабининг «қора кассаси» ҳақида маълумот эълон қилган. Бунга кўра, сайлов жараёнини уюштиришга кетган чиқимнинг миқдори расмий ҳужжатларга қараганда ўн марта ортиқ бўлган. Шунингдек Жээнбековнинг администрациясидан бу маълумотни «фейк» деб аташган.