Тенгиз Сидиков АҚШдан контрабанда билан қурол яроқ чиқариш ҳаракати учун уч йилга судланди. Унинг онаси Замира Сидиқова 2005-2010 йиллари Қирғизистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган. Бу иш бўйича Сидиқов билан бирга яна бир киши судланди.
Сидиқова ўғли Тенгизни 3 йилга қамоққа олиш бўйича ҳукм чиққанини «Азаттык»қа тасдиқлади. У Пенсильвания штатининг қомоқхоналаридан бирида жазо муддатини ўтайди.
«Бошида бир неча айблар қўйилгани билан кейин қуролни лицензиясиз юборган деган айбловгина қўйилди», — деган у.
Сидиқов билан бирга бу иш бўйича Элдар Резванов ҳам айбланувчи сифатида ўтган. Суд уни айбдор деб топган ва 4 йилга кесган. Ҳозирча Сидиқов ва Резванов жазо муддатини бир қамоқхонада ўташадими ёки йўқми номаълум.
2018 йилнинг 28-февралида Америка ОАВлари Чеченистонга қурол-яроқларни контрабанда йўли билан чиқариш бўйича гумонланиб икки киши қўлга олинганини маълум қилган.
Бошида уларни янглишиб чеченистонликлар деб қабул қилишган, аммо кейинроқ қўлга олинганларнинг иккиси ҳам Қирғизистон фуқаролари экани маълум бўлган. Улар 28 ёшдаги Тенгиз Сидиқов ва 27 ёшдаги Элдар Резванов бўлган.
АҚШнинг адлия департаментининг сайтида жойлашган ҳужжатга кўра, Сидиқов ва Резванов ажратилган 100 дона қуролларни сотиб олиб, уларни лицензиясиз Чеченистонга жўнатишга ҳаракат қилган.
Тергов версияси бўйича, улар контрабанда маҳсулотни қалбаки ҳужжатлар билан ошхона буюмлари сифатида кўрсатиб жўнатишга ҳаракат қилган.