Қирғизистонда киберспорт спортнинг бир тури бўлиб қолди (ҳозирча бу ҳеч нимани англатмайди)

688
Бишкекдаги Опера ва балет театрида бўлган «Дота 2» онлайн ўйини бўйича турнир ғолиблари. Сурат: Beeline

Бундай қарорни Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги қабул қилди. Киберспортни расмий спортлар қаторига қўшиш ҳақидаги буйруқ 2018-йилнинг декабрида имзоланган.

Давлат агентлик бошчисининг ўринбосари Канатбек Арпачиевнинг айтишича, Қирғизистонда киберспортни спортнинг бир тури сифатида кўриш — бу унинг ўлкада борлигинигина «ёдга солади».

«Бу спорт тури Осиё ўйинларининг дастурида бор, Олимп ўйинлари шу йўналиш бўйича ўтади [...] Давлат агентлиги молиявий томондан қўллайдими [ёки йўқми] — бу бошқа масала», — деди у.

Шунингдек, Арпачиев қирғиз киберспортчиларига ҳозирча спорт даражалари берилмаслигини қўшимча қилиб, муассаса киберспорт деб аталувчи компьютер ўйинларининг руйхатини ишлаб чиқмаганлигини айтди.

Қирғиз киберспорт федерациясининг президенти Руслан Атеев «Клооп» журналистига билдиришича, ҳукумат уларнинг киберспортни спорт сифатида тан олиш аризасини икки йил кўриб чиқишган.

Унинг айтишича, давлат органлари киберспортни молиялаши мумкин эмас. Атеев қўшимча қилганидай, бу спорт турининг расмий қабул қилиниши билан ҳомийлар ва реклама берувчилар ўзларининг киберспортга нисбатан муомаласини ўзгартира бошлашади.

«[Улар билан ишлаш] қўлай бўлиб қолади деб ўйлайман. Аммо [бу] сезиларли даражада бўлади деб ҳам ўйламайман. Қандай кун бўлса ҳам биз бор кучимизни сарфлаймиз», — деди Атеев.

У Қирғизистон ТИМи виза олишда ёрдамга мухтож қирғиз киберспортчиларига ёрдам бераётганини қўшимча қилди. ТИМ 2018-йили Гонконг ва Жакартадаги киберспорт турнирларининг иштирокчиларига ҳужжат тайёрлашда ёрдамлашган.

Қирғизистондаги киберспорт бўйича сўнгги йирик тадбирлардан бири жамғарма фонди 1 млн сомни ташкил қилган ва Beeline компанияси уюштирган чемпионат бўлди. Турнирнинг финали 19-январда Бишкекдаги Опера ва балет театрида ўтган, ғолиб бўлган NL5 командаси 500 минг сом ютиб олган.

Бироқ компьютер спорти бўйича тадбирнинг Опера ва балет театрида ўтканлиги маданият министри Азамат Жаманкуловга ёқмаган. У «Дотанинг қанчалик муҳим ва керакли эканини тушунтирмасдан, бундай нарсаларни таъқиқлайман» деб билдирган.

Жаманкуловнинг танқидидан сўнг театр директори Болотбек Осмонов театр жамоаси маданият министридан директорни бўшатмаслик бўйича мурожаатига қарамасдан 30-январда хизматдан кетиш тўғрисида ариза ёзган.