Маданият министрлигининг юристи журналист Лейла Саралаева билан судлашмоқда. Нималар бўлмоқда?

564
Лейла Саралаева. Сурат фейсбук саҳифасидан олинган

Маданият министрлигининг юристи Киял Кенжематова «Новые лица» («Янги юзлар») газетасининг бош муҳаррири Лейла Саралаевани судга берди. Унга журналист билан бўлган телефон суҳбати сабаб бўлди. У Саралаева билан 57 минг сомга ярашишга тайёр.

Ўтган йилнинг ноябрида Саралаева билан Кенжематова ўртасида бўлган келишмовчилик судлашишгача олиб келди. Журналистнинг айтишича, унга Маданият министрлигидан газетанинг барча сонларини ведомствога бепул бериш талаби тушган.

Саралаева министрлик билан боғланганда, унинг телефон қўнғироғини юрист Киял Кенжематовага ўтказишган. Журналист ундан министрликнинг талаблари ҳақида кенгроқ аниқламоқчи бўлганда Саралаеванинг айтиши бўйича, Кенжематованинг «жаҳли чиқа бошлаган».

«У агар биз [газеталарни] бермасак, унда [маданият министрилиги] махсус қайтарувчи ва текширувчи давлат органларига мурожаат қиламиз деб айтган», — «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида билдирган Саралаева.

«Новие лица»нинг бош муҳаррири Кенжематова билан бўлган телефон алоқасини босим сифатида баҳолаб, бу ҳақда фейсбукка ёзиб, юрист билан бўлган телефон суҳбатини эълон қилган. Кейинроқ ўша вақтдаги маданият министрининг ўринбосари Айнура Темирбекова кечирим сўрагандан сўнг Саралаева постини ўчириб ташлаган.

Судга шикоят қилиш

2018-йили декабрда Саралаева Кенжематова унинг устидан Бишкекнинг Биринчи май район судига шикоят аризасини топширганини эшитган.

«[Судда менга айтишганидай] биз унинг ва боласини ҳуқуқларини бузганмишмиз. Фарзандининг қандай алоқаси бор, тушунмадим», — деди журналист.

Саралаева Кенжематовага тинчлик йўли билан хал қилишни таклиф қилган, юрист агар бадал сифатида 57 минг сом тўлаб берсагина ярашишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек Саралаева компансацияни «асоссиз» деб ҳисоблаб, бу таклифдан бош тортган.

«Ўзимни айбдор деб ҳисобламайман. Мен шунчаки унинг гапларини, унинг хатти-харакатини жамоатчиликка етказдим. Бу бирор бир маҳфий сир эмас эди», — деди «Янги юзлар»нинг бош муҳаррири.

Материал эълон қилиниши арафасида «Клооп» журналисти Кенжематова билан боғлана олмади.

Юристлар нима дейишмоқда?

Саралаева шахсий суҳбатнинг ёзма тарзини юристнинг рухсатисиз эълон қилиш билан қонунни бузганми ёки йўқми?

Юрист Замир Жоошев қонун бузилмаган деб ҳисоблайди, сабаби Саралаеванинг Кенжематова билан бўлган суҳбатида шахсий ҳаётига бўлган ҳуқуқини бузадиган маълумотлар кузатилмаган.

«[Суҳбатда] шахсий ҳаёти тўғрисида маълумотлар йўқ, шу сабабли [журналист] ҳеч қандай компенсация тўламаса ҳам бўлаверади [...] Бу иш бўйича гаплашилган», — деди Жоошев.