ОАВ милиция энди уйимни мендан сўрамай ҳам тинта олишини ёзмоқда. Шундайми? Фактчек

764

Январда қирғиз нашрлари ва Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК) бўйича милиция ходимлари уйларни уларнинг эагаларини изнисиз тинтув ўтказа олишларини ёза бошлашган. Precedent info юридик портали бунинг рост-ёлғонлигини аниқлаган. Мазкур тушунтирмани имкон қадар қисқача баён қилиб берамиз.

Нима бўлган?

Юрист Арман Кийгирова Kaktus.Media нашрига билдиришича, энди ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари уйни эгаси йўқ бўлса ҳам тинта олишади.

«Аниқроқ айтганда, ҳар бир ходим келиб, бир нарса ташлаб кетиши мумкин. Тинтув вақтида видеога олинади деб айтилади. Лекин бу бошидан бошлабоқ қилинишига ким кафолат бера олади? Ёки монтаж бўлмаслигига?» — деб норози бўлган у.

Бу ҳақиқатми?

Бундай эмас. Янги ЖПК бўйича, уйни тиниш вақтида албатта уйда турган балоғатган етган шахс ёки уй эгасининг адвокати бўлиши керак.

Агар бунга имконият бўлмай қолсагина милиция тинтув маҳаллий ўз ўзини бошқариш органининг вакилини чақириши керак.

Янги кодекс бўйича тинтув қандай ўтказилиши керак?

Терговчи судьянинг рухсатини олиш билангина буни деярлик доимо ўтказиши мумкин.

Тинтув олдидан терговчи турар жойнинг хўжайинига суд қарорини кўрсатиб, унга терговни қизиқтирган буюмларни ёки ҳужжатларни ўз эрки билан ўтказиб беришни таклиф қилиши керак.

Тинтув вақтида албатта бу уйда яшаган одам, турар жойнинг хўжайини бўлиши керак ёки (агар тилга олинганларнинг ичидан бирортасини ҳам топиш мумкин бўлай қолса), маҳаллий ўз ўзини бошқариш органининг аъзоси қатнашиши керак. Агар компанияда тинтув ўтказилаётган бўлса, у ҳолда тадбир вақтида унинг раҳбарларидан бири бўлиши шарт.

Терговчи тинтув вақтида олинадиганнинг барини тинтувга қатнашганларнинг ҳаммасига кўрсатиб, муҳрлаб, гувоҳларнинг имзолари билан тасдиқлаши керак.

Тинтув тугагандан кейин терговчи протокол тузиб, унинг нусхасини тинтув ўтказилган уйда яшаган кишига ёки бу оиланинг балоғатга етган аъзосига топшириши керак. Агар улар йўқ бўлиб қолса, у ҳолда протокол нусхаси уй эгасининг адвокатига ёки маҳаллий ўз ўзини бошқариш органининг вакилига топширилиши лозим.

Агарда тинтув ташкилотнинг ичида ўтказилса, унда протоколнинг кўчирмаси ташкилотнинг вакилига тилхат билан берилади.

*Деярлик доимо? Бу қандай?

Терговчи айрим ҳолатлардагина тергов судьянинг қарорисиз тинтув ўтказа олади.

Бу қандай ҳолатлар? Агарда терговчида тинтув вақтида олиши керак бўлган буюм кечикиш оқибатида йўқолиб, синиб ёки жиноятда ишлатилиб кетиши мумкин деган хавфи бўлса ёки шубҳа қилинган жиноятчи изини яшириб кетиш эҳтимолига асос бўлувчи хавф бўлса.

Масалан, терговчи кимдир бир неча соатдан кейин ўз квартирасида сақлаган бомбани савдо марказига қўйишига кўзи етиб, лекин унда судьянинг рухсатини олишга вақти йўқ бўлганда.

Лекин, ҳаммаси биз ўйлагандек осон эмас. Терговчи «рухсатсиз» тинтув ўтказишга кетишдан аввал бу ҳақда тергов судьясиша ёзма шаклда билдириши керак. Судья эса тинтув тезликда ўтказилиши керакмиди ёки йўқми деган ҳуқуқий баҳо бериши лозим.

Аммо хатто шу каби тезлатилган тинтув вақтида ҳам ўша уйда яшаган одам (у оиланинг балоғатга етган аъзоси, маҳаллий ўз ўзини бошқариш органининг вакили ёки агарда ишхонада тинтув бўлаётган бўлса компаниянинг вакили) бўлиши керак.

Муҳаррир: Рустам Халимов