Қирғизистондаги хитойларга қарши митинглар аҳамиятлими? Сиёсатшунослар жавоб беришади

654
Сурат: Марат Абдикаликов

17-январда Бишкек марказидаги Ала-Тоо майдонида шу йилнинг иккинчи хитойликларга қарши митинг бўлиб ўтди. Митинг оммавий қўлга олишлар ва акция иштирокчиларини қувиб тарқатиш билан тугади. Шу каби митинглар қирғиз сиёсатида қанчалик аҳамиятли? Шу ва бошқа саволларимизга сиёсатшунослар жавоб беришди.

Иккинчи хитойларга қарши митинг милиция билан келишилган. ОАВларнинг маълумотларига кўра бу акцияга 200-300га яқин киши келган.

Норозилик акциясини «Қирқ Чоро» харакатининг фаолллари уюштирган. Улар ҳукуматдагилардан чет ўлкаларга қирғиз фуқароларини беришга мораторий киргизишни, Хитой кредитларининг ишлатилишини текширишни ҳамда Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрганларни излаб топиб, ўлкадан қувиб чиқаришни талаб қилишди.

Антихитой акцияси вақтида «қирғиз қизлари чет ўлкаликларга эрга тегмаслиги керак», ҳукуматдагилар «Хитой фуқароларига виза беришни чеклаш керак» ва қирғиз паспортидаги «миллати» графасини қайтариш керак деган фикрлар айтилган.

Милиционерлар норозилик акциясини тарқатаётганда майдонда дам олиб юрган аёл билан ёш бола. Сурат: Марат Абдикаликов

Хитой экспансиясига қарши митинг иштирокчиларини қувиб тарқатиш ҳамда оммавий қамоққа олишлар билан тугаган. Ички ишлар министрлигининг маълумотига кўра, акциясини тарқатиш вақтида «жамоат тартибини бузганлиги» учун милиционерлар 21 кишини қўлга олишган.

Қўлга олинганлар орасида NEXT TV телеканалининг журналисти Жоодар Бузумов ҳам борлиги аниқланди. Тартиб нозирлари журналистни митинг иштирокчиларидан бири деб ўйлашган. Кейинроқ Бузумовни қўйиб юбориб, ундан кечирим сўрашди.

Сиёсатшунослар нима дейишмоқда?

Медет Тулогонов

Сиёсатшунос Медет Тулогоновнинг айтишича, қирғизистонликларнинг орасидаги хитойларга қарши кайфиятлар ксенофобия ҳамда амалдаги ҳукуматга ишончсизлик каби факторлар сабабидан келиб чиққан.

Тулогонов хитойликларга қарши кайфиятга шаффоф ва самарасиз давлат бошқарув, хитой сармоядорлари билан ишлашдаги аниқ ҳамда очиқ воидаларнинг йўқлиги таъсир қилади деб ҳисоблайди.

«Туғилган ери, Эксимбанкдан зайим олиш, “Жунда” заводининг очилиши ҳамда бошқаларга тегишли қарорларни қабул олиш бўйича очиқ сиёсат [бизда йўқ]. Ҳаммаси маълум бўлса қулай бўлади», — деди Тулогонов.

Сиёсатшуноснинг сўзларига қараганда, жамиятдаги хитойларга қарши кайфиятлар фактининг ўзи қирғиз ҳукумати учун фойдали эмас, чунки уларнинг хитойлик ҳамкасблари билан ўзаро фаолиятида тўсиқларни яратади. Таваккалларни минимизациялаш учун қирғиз давлат тузимлари зайимларнинг ҳисобидан ишга оширилаётган ҳар бир лойиҳа бўйича ҳисобот бериши лозим.

«Агарда бари очиқ ҳамда тушунарли бўлса жамоатчиликда савол туғилмайди», — деди Тулогонов.

Элмира Ногойбаева

«Полис Азия» таҳлилий марказининг етакчиси Элмира Ногойбаеванинг атишича, хитойларга қарши кайфиятларнинг сабаблари — бу ўлкадаги қашшоқлик ва тизимли кризис.

«Аҳолида пул ишлаб топиш имконияти йўқ, шу сабабдан бу бошқа ўлка фуқароларини ёқтирмасликка ўтиб кетади. Эрга текканлар бўйича эса — бу умуман бўлмаган нарса. Қандай қилиб кимнингдир шахсий, мустақил қарорига тақиқ қўйиш мумкин?» — деб айтди сиёсатшунос.

Ногойбаева хитойликларга қарши митингларга ҳамда антихитой кайфиятларга реакция қилиш керак деб ҳисоблайди. Чунки у томонда «радикализация мавжуд» деган фикрда.

«Радикализация динийгина эмас, социал ҳам бўлади. Бу ерда маълум бир ўлканинг вакиллари билан, хитойликларга турмушга чиқаётган фуқароларнинг ҳуқуқларига таъсир қилишга харакат риски бор», — деди Ногойбаева.

Марат Казакпаев

Сиёсатшунос Марат Казакпаев ҳам хитойликларга қарши митингларга реакция қилиш керак деган фикрда.

«Биз “Датка-Кемин” [электр узатиш линияси], “Шимол-Жануб” [муқобил йўлнинг қурилиши] Хитой лойиҳаларини текширишимиз керак. Бундан ҳеч нарса бўлмайди. Биз Хитой томонни танқид қилмаяпмиз-да», — деди Казакпаев.