Собиқ мэр Ибраимов яна бир иш бўйича шубҳаланилмоқда — мамлакатга келтирилган зарар 82 млн сом

578
Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов

Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов «Нурли соҳил» («Солнечный берег») пансионатини арзонлатилган баҳода сотиш иши бўйича шубҳали қатори ўтмоқда. Тергов версияси бўйича, Ибраимовнинг харакатидан давлатга 82,7 млн сом миқдорида зарар келтирилган. Ибраимовнинг адвокати жарима важсиз қўйилмоқда деб ҳисоблайди.

Ибраимовнинг гумонланаётгани ҳақида 17-январда Миллий хавфсизлик давлат комитетининг (МҲДК) сайтида эълон қилинди.

Пресс-релизда айтилишича, «Нурли соҳил» пансионати Албек Ибраимовнинг кўрсатмаси бўйича ҳусусий тадбиркорга сотилган. Аввал пансионат Ибраимов бошқарманинг етакчиси бўлиб ишлаган ТНК «Дастан»га тегишли эди.

Албек Ибраимов 2018 йилнинг июнида қўлга олиниб, у «Нурли соҳил» пансионатининг сотилиши бўйича ишнинг фигуранти эди. Ўшанда МҲДК келтирилган зарарнинг дастлабки қийматини 152 млн сомга баҳолаган.

«Клооп»нинг журналистига МҲДКнинг матбуот хизмати тушунтиришича, Ибраимов пансиотанинг баҳосини атайин арзонлатганидан суммалар ўртасида фарқ юзага келган. «Сотишда пансионатнинг қиймати 152 млн сом [баҳолаган] эди. Улар эса [Ибраимов билан ТНК “Дастан”нинг раҳбари] қийматни 82га [миллионга] тушириб, сотиб юборишган», — деб МҲДКнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Муассасадан қўшимча қилинишича, «Нурли соҳил» пансионати сотиб олувчи тараф 82,7 млн сом келтирилган зарарни тўлаб берган.

Ибраимовнинг адвокати Сергей Слесарёв «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида, зарарнинг дастлабки миқдори 152 млн сомга баҳоланиб, ундан кейин 82,7 млнга туширилганига «хайрон қолмаганини» айтиб берди.

«У [келтирилган зарарнинг баҳоси] беш баробар, хатто ўн баробар кўп бўлса ҳам хайрон қолмас эдим. Кўрсак, ҳозир [мулкнинг] бозор баҳосини МҲДК қўядиган бўлибди. Бу ҳақда бошқа фикр ҳам йўқ», — деди Слесарёв.

Слесарёвнинг сўзларига кўра, Ибраимовга «қутилиши қийин» бўлган «ёрлиқ қилиб қўйишга харакат қилишмоқда».

«Ибраимов ҳозир унга ёрлиқларни ёпиштириш, барча айбларни бесабаб тақиш бўлаётганини тушунмқда. У бўлганми ёки йўқми — бу энди ҳеч кимга муҳим эмас», — деди адвокат.

Мэрлик хизматидан қамоққа

МҲДК ходимлари Ибраимовни 2018 йили 19-июлда қўлга олишган. Собиқ мэрни коррупция ва «муниципал ерларни ноқонуний бериш» бўйича айблашган. Ибраимов ўзининг жиноий тақибини сиёсий деб атаган.

Албек Ибраимов Жээнбековнинг олдида ишлаб турган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг жамоасидаги юқори лавозимни эгаллаган амалдорларнинг охиргиси эди.

Атамбаев ва Жээнбековнинг ўртасидаги жанжал фонида Қирғизистонда юқори давлат хизматларида ишлаган амалдорларнинг алмашуви ўрин олган. Амалдорларнинг кўпчилиги Атамбаевнинг тарафдорлари бўлгани сабабли уларнинг ишдан бўшатилишини аввалги икки сафдошнинг жанжади билан боғлашган.

Жээнбеков МҲДКнинг етакчиси Абдил Сегизбаевни ва бош прокурор Индира Жолдубаевани лавозимидан олган. Май ойида эса Атамбаевнинг энг нуфузли тарафдорларидан бири — Сапар Исаков — премьер-министр хизматидан бўшатилган.