Депутатлар ғарб ва япон визалари бор хорижликлар учун визасиз режим киргизишни таклиф қилишмоқда. Куч тизимлари бунга қарши

596

Жогорку Кенешнинг бир қатор депутатлари ҳозирда АҚШ, Япония, Буюк Британия ҳамда Евроиттифоқ ўлкаларининг визалари бор чет элликлар учун визасиз режим киргизишни таклиф қилмоқда. Лекин ИИМ ва МҲДК бунинг ортидан Қирғизистонга қочқинлар ва экстремистлар оқими кўпайиб, ўлка эса мустақиллигини йўқотиб қўяди деб хавфсирайди.

25-декабрда визасиз режим ҳақида янги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда парламентнинг тармоқ комитетида мақуллашди. Лекин,  27-декабрда қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг пленар йиғинининг кун тартибига кирмай қолган. Ўзгартиришларнинг ташаббусчиси депутат Дастан Бекешев парламентга президент аппарати босим қилиб қўяди деб шубҳаланмоқда.

«Президентнинг аппарати давлат бошқарувида катта роль ўйнайди, аммо, эҳтимол президент ўз аппаратининг харакати ҳақида билмаслиги ҳам мумкин. Мен бу ўзгартиришларнинг жилишига харакат қиламан», — деди депутат.

Материални эълон қилиш вақтида президент аппарати билан боғланиш имкони бўлмади.

Бекешев ўзгартиришлар ташаббусчиларидан бири қатори АҚШ, Япония ҳамда Евроиттифоқнинг визаси бор чет элликларга Қирғизистонда виза олиш талаб қилинмаслигини истайди.

Парламент комитети тарафидан қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган вақтда бир қатор депутатлар Қирғизистон экстремистлар ва қочқинларнинг оқимидан зарб еб, натижада мустақиллигини йўқотиб олиши мумкинлигини айтиб чиқишди. Шундай фикрни ИИМ ва МХДКнинг вакиллари ҳам қўллашади.

«Биз бошқа ўлкаларга мустақилликнинг бир қисмини бераётганимиз йўқ, биз бу йўл билан ўзининг моддий томондан таъминланганини тасдиқловчи, чет эллик махсус хизматлар тарафидан текширилган, ривожланган ўлкада яшаб қолмаган ишончли чет элликларни жалб қилишни истаймиз. Биз, прогрессив депутатлар, сайёҳларнинг ҳисобидан ўлкамизда иш ўринлари пайдо бўлишини хоҳлаймиз», — деб ёзган Бекешев фейсбук саҳифасида.

  • 27-декабрда депутат Экмат Байбакпаев Иссиқкўлга келишни истаган чет элликлар учун алоҳида визаларни киргизишни таклиф қилган. У Египетнинг Шарм-Эль Шейхини мисол келтирган. У ерга визани чет элликлар соддалаштирилган тартибда ҳамда бепул расмийлаштириб ола олишади.
  • Қирғизистонда 45 ўлканинг фуқароси учун визасиз тартиб ишлайди. Уларнинг ичида Россия, Украина, Туркия ҳамда Қохоғистон бор. Яна 67 ўлканинг фуқароси Қирғизистонга визанинг енгиллатилган тартибда олишлари мумкин.