Ўшда милиционер йўл нозирини уриб кетган тартиб бузарни қуваётиб, пиёдани ярадор қилди

560
Йўл инспектори. Иллюстратив сурат. Темир Сидикбеков RFE/RL

Ўшда йўл инспектори ҳамкасбларини машинасида уриб кетган тартиб бузарни қувиш вақтида йўлда кетаётган фуқарони ярадор қилди. Ярадор бўлган шахс билан инспектор касалхонага ётқизилди.

Йўл харакати ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарманинг (ЙХҲТББ) билдиришича, воқеа  23-декабрь куни тунда рўйхатга олинган. Инспекторлар қоидани бузган «Мерседес» машинасини тўхтатишган: унинг олинги ойнаги қорайтирилган, рақами йўқ бўлган. Машинанинг ҳайдовчиси инспекторлардан бирини уриб, қочиб кетишга харакат қилган.

Жабрланган инспекторнинг ҳамкасблари тартиб бузар ҳайловчини тўхтатиш мақсадида қува бошлаган. Йўл инспекциясидан билдиришларича, қува бошлаган вақтда «Мереседес»нинг ҳайдовчиси «тартибсиз манёвр билан», қарши қисмга чиқиб, бошқа одамлар учун ҳавф туғдирган. Шу сабабдан милиционер икки марта ҳавога огоҳлантирувчи ўқ очганига қарамай, бу натижа бермаган.

Натижада инспектор «Мерседес»нинг ғилдирагини отган, аммо ўқ машинанинг олдинги қанотига тегиб  — уни силаб ўтиб, йўл четида харакатланаётган 57 ёшли пиёданинг қулоғига теккан.

Жабрланувчи касалхонага етказилган — шифокорлар унинг аҳволини қаноатланарли деб баҳолашган, чунки ўқ суяк ва терининг ўртасида туриб қолган. Тартиб бузар ҳайдовчи уриб кетган инспектор ҳам оёғидан жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.

Ўш милициясининг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, идора инспекторнинг табел қуролини қўлланиш ҳуқуқи бўйича ички текширув ишларини олиб бормоқда.

Қоида бузган ҳайдовчи қўлга олиниб, тергов изоляторига киргизилган. Милициядан билдиршларича, у Ўш вилоятида яшовчи 19 ёшдаги йигит. Маълумотга кўра, у бунга қадар судланган ва жиноий гуруҳ аъзоси қатори рўйхатда туради. Уни машинасининг олдинги рақами эса қалбаки экани аниқланган.

Қўлга туширилган фуқарога Жиноят ва жазо кодексининг «Ҳукумат вакилига куч қўлланиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди. У 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.