Ҳукуматга қарашли Молиявий разведка бўйича давлат хизмати коррупцияга қарши кураш» учун тижорий банклардан барча мижозларнинг маълумотларини беришни талаб қилди. Молиявий разведка хизматининг бу харакатлари «Банк ҳамда банк фаолияти ҳақида»ги қонунини бузмоқда.
Молиявий разведка бундай талабномани банкларга 10-декабрда тарқатганини «24.kg» нашри ёзган. Нашрнинг журналистлари хатнинг нусхасини «Хизмат бўйича фойдаланиш учун» деган белги билан олишган. Ҳужжатга молиявий разведканинг раиси Гуламжан Анарбаев қўл қўйган.
Давлат хизмати тижорий банкларнинг ишчиларини уларнинг мижозлари ҳақидаги маълумот рўйхатини беришни сўраган. Бунинг учун банк ходимлари махсус формани тўлдириб бериши керек бўлади: мижозларнинг исм-фамилиясини, идентификация рақамларини, уларнинг ячейкалари ва ҳисобларининг рақамларини, бундан ташқари, ҳисоблари очилган кунини.
Муассасадан билдирилишича, бу маълумотлар унга «коррупцияга қарши курашиш учун» керак ва яширин маълумотларни олиш учун молия разведкаси билан банклар ўртасидаги коммуникацияни тезлатишни истайди.
Молия разведкаси талаб қилинган маълумотларга эга бўлгандан кейин уларни банк ҳисоблари ҳамда ячейкалар бўйича рўйхатга киргизади.
Хизмат мазкур усул уларни ходимларининг самарадорлигини ошириб, ҳужжат айланмасининг кўламини озайтириб, бундан ташқари, яширин маълумотларнинг фош бўлиш хавфини камайтиради деб ишонади.
«Банк ҳисоблари билан ячейкаларнинг рўйхатини тузиш [бизга] ИХРТнинг [Иқтисодий хамкорлик ҳамда ривожлантириш ташкилотининг] 43и таклифини бажаришга имконият беради. Бу таклиф коррупцияга қарши курашиш бўйча Истамбулнинг тадбирлар режасининг мониторингини 4-раунд ҳисоботида кўрстаилган», — деб айтилади молия разведкасининг хатида.
Молияразведкасининг матбуот хизматидан уларнинг ведомствоси банкларга хат жўнатганини «Клооп»нинг журналистига тасдиқлашди. Мазкур муассасасидагилар уларнинг харакати қонунларга қарши келмайди деб ҳисоблайдилар.
Банклар молия разведкасининг талабларига қарши
Қирғизистон банклар уюшмасининг президенти Анвар Абдраев молия разведкасининг ташаббусини қўлламайди. У «24.kg» нашрига берган интервьюсида бу масалани тижорий банклар билан муҳокама қилганини айтган.
«Биз бу талаб [молия разведкасининг] Конституцияга ҳамда қонунга қарши келади, банк тизимининг обрўсига ҳамда нақд бўлмаган тўловларга ўтишга путур етказади деган фикрга келдик», — деб ҳисоблайди Абдраев.
Бундан ташқари, у молия разведкасининг харакатларини «ҳуқуқий меъёрда эмас» деб атади: «Улар иқтисодий жиҳатдан зарар беришади. Қирғизистоннинг инвестициявий жозибаси зарб остида турибди».
Молия разведкасининг талаби қонунийми?
«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев молия разведкасининг талабини «нотўғри» деб атади. Унинг айтишича, давлат органи ҳисоблар ва ячейкаларни эгаларининг маълумотларини талаб қилиш бўйича сўровни нотўғри тузган.
Эралиев молиявий разведка ҳақиқатдан ҳам бу маълумотни талаб қила олишини тасдиқлади. Аммо улар талаб қилишдан аввал маълум бир банкнинг мижозини кўрсатиши керак. «Банклардан барча мижозлари ҳақидаги маълумотни бир вақтда сўраш — бу қонунга зид», — деди юрист.
2018 йили августда «Миллий банк, банклар ҳамда банк ишлари ҳақида» қонуни ўзгартирилган. Энди, унинг 130-моддасига кўра, банклар молиявий разведка талаби бўйича банк сирини ошкор қилишга мажбур — «молиявий разведка органига – террор ишини молиялашга ҳамда жиноий даромадларни ювишга қарши харакатланиш доирасидаги Қирғизистон Республикасининг қонунларига кўра».
Лекин кейинги 131-моддада бундай сўровнинг талаблари тушунтирилган. Унга кўра, милиция ёкин молияразведкасининг банкдаги яширин маълумотларни олиш учун унинг аниқ сабабларини ёзиб кўрсатиши керак. Бундан ташқари, ведомстволар талабнинг қонунийлигини асослаб бериши шарт.
«Банк сирини ўз ичига олган маълумотларни бериш тўғрисидаги сўров-талаб мазкур моддага мос келмаган вазиятда, банк банк сири бўлган маълумотларни беришдан бош тортишга мажбур», — деб айтилади қонунда.