Парламентнинг қидирувда бўлган собиқ депутати Қодиржон Ботиров 4-декабрга ўтар кечаси вафот этди — сиёсатчининг вафоти бўйича маълумотни унинг яқинлари тасдиқлашди.
Жалолободлик тадбиркор, Қирғизистоннинг жанубидаги ўз жамиятининг собиқ лидери Қодиржон Ботиров 62 ёшида Украинанинг Одесса областида вафот этди.
Унинг яқинлари сиёсатчи намозини ўқиб ухлагандан кейин уйғонмаганини «Озодлик» нашрига айтишган. Ҳозирча уни ўлимининг расмий сабаблари айтилмади. Уни яқинларининг айтишича, собиқ депутат мулклари бўйича масалаларни хал қилиш учун Украинага кетган.
Ботиров 2010 йили ҳукумат уни Қирғизистоннинг жанубидаги оммавий тартибсизликларни уюштиришда айблагандан кейин ўлкадан чиқиб кетган. Тергов версияси бўйича, сиёсатчи қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги этник низони чиқарганлардан бири бўлган. У «қуролли қўзғалон» ҳамда «миллатлараро жанжални чиқаргани» учун сиртдан умрбод қамоққа кесилган.
Ўлкадан чиқиб кетгандан кейин Ботиров Швециядан сиёсиш бошпана олган. У Қирғизистоннинг ҳукумати қўяётган айбларни инкор қилган. Унинг айтишича, тартибсизликка Муваққат ҳукуматнинг айрим аъзолари ва қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг доирасидагилар айбдор.
2016 йили Ботиров инсон ҳуқуқларига бағишланган ЕХХТнинг Варшавадаги учрашувида қатнашган. У Қирғизистон ҳукуматини Конституцияга ўзгартиришларни киргизишга қарши турган муҳолифатга тазйиқ кўрсатишда унинг номини қўлланганликда айбланган. Шундан кейин ҳукумат ЕХХТнинг Қирғизистондаги марказининг мақомини пасайтирган.
Ўш ҳамда Жалолободдаги миллатлараро жанжал тўрт кун бўйича этник ўзбеклар ва қирғизилар ўртасида тўқнашув бўлиб турган вақтда 2010 йили июннинг ўртасида кучайиб кетган.
Қирғизистон жанубидаги этник жакжални текшириш учун тузилган давлат ишчи гуруҳининг охирги маълумотига кўра, 2010 йилнинг июнидаги тўқнашувда 442 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 70 фоизи этник ўзбеклар бўлган.
Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Қирғизистонни ўлканинг ҳукумати этник тўқнашув оқибатлари бўйича етарлича текширув ўтказа олмаган деб айблашган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, расмий текширув «бир тарафли» бўлиб, суд текширувлари халқаро суд адолатига жавоб бермаган.