ЖК комитети биринчи ўқишда собиқ президентнинг дахлсизлигини бекор қилишни мақуллади

572
Собиқ президенлар Алмазбек Атамбаев билан Роза Отунбаева

Жогорку Кенешнинг Конституция қонунлари бўйича комитети 27-ноябрда собиқ президентнинг дахлсизлиги бўйича моддага ўзгартиришларни биринчи ўқишда қўллади.

Ҳужжатнинг комитет тарафидан қўлланилиши қонун лойиҳаси парламентнинг умумий йиғинига чиқарилишини англатади. У ҳозирда депутатлар ўзгартиришларга рози ёки қарши эканини хал қилиши керак. Агар мақул бўлишса, у ҳолда ҳужжат устида ишлаш давом эттирилади.

Депутатлар Исхак Масалиев ва Курманкул Зулушев «Президентнинг фаолияти ҳақидаги» қонунни ўзгартиришни таклиф қилишди. Уларнинг фикрига кўра, айним моддалар  Конституцияга зид келади.

Масалан, депутатларга ўз хизматидан кетган давлат раҳбари жавобгарликка тортилмайди деб айтилган собиқ президентнинг дахлсизилиги тўғрисидаги моддаси ёқмайди.

Улар собиқ ўлка раҳбари дахлсизликка эга деган жумлани тўлиғи билан олиб ташлашни таклиф қилишмоқда ва Бош прокуратура айб қўя олиши учун жавобгарликка тортиш процедурасини қўшишни исташмоқда. Парламент эса вазиятни яхшилаб ўргангандан кейин кўпчилик овоз билан собиқ президентни жавобгарликка тортиб –тортмаслик кераклигига овоз беради.

Депутатлар бекор қилинишини таклиф қилаётган яна бир модда — бу «Собиқ президентнинг шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонун. Агар ўзгартиришлар қабул қилинса, у ҳолда собиқ президент судда ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши керак бўлиб қолади.

Аммо шунга қарамай, депутатлар собиқ президентнинг қандайдир бир имтиёзларини сақлаб қолишни истайди. Масалан, тиббий таъминот ҳамда хизмат транспорти (лекин унинг оила аъзоларининг ҳаммасига эмас, собиқ ўлка раҳбари учунгина) қўлланиш ҳуқуқини.

Октябрда Конституция палатаси собиқ президентнинг дахлсизлиги ҳақида низомни конституцияга оид эмас деб топган. Унда судьялар ҳукуматга собиқ давлат раҳбарининг дахлсизлигидан ажратиш мумкин бўлган тартибни ишлаб чиқишни топширишган.

Қирғизистонда собиқ президентнинг мақомига эга бўлган икки сиёсатчи бор, улар: Алмазбек Атамбаев ҳамда Роза Отунбаева. Собиқ президентларни дахлсизликдан ажратиш тўғрисида янги низом кучига кириб қолса, у ҳолда бу биринчи навбатда, иккисига баробар тегишли бўлиб қолади. Собиқ икки президент Асқар Ақаев ва Қурманбек Бакиев эса 2005 ва 2010 йилдаги революциялардан кейин бу мақомдан ажратилган.

Демак бу, уларни иммунитетдан маҳрум қилиш процедураси қонунда пайдо бўлгандан кейин қилган харакатлари учун жавобгарликки торса бўлишини англатади.

Собиқ президент қурманбек Бакиевнинг дахлсизлигини 2010 йилнинг апрелидаги революциядан кейин ҳукуматга келган Вақтли ҳукумат бекор қилган.

Шундан кейин Бакиевнинг устидан суд жараёни бошланган, аммо у ўша вақтда Беларусда юрган. Айни йилнинг августида Қирғизистоннинг илк президенти Асқар Ақаев ҳам дахлсизликдан ажратилган.

Қонунга нисбатан ўзгартиришларнинг ўзи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан бўлган келишмовчилиги асносида бўлмоқда. Атамбаев номига айблар фуқаровий фаолллар ва сиёсатчилар тарафидан айтилмоқда. Улар Атамбаевнинг президентлик вақтидаги ишига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишмоқда.