Қирғизистон фуқароси Россияда WhatsApp орқали ИШИДга ёллаш учун 7 йилга судланди

611
Атабек Рустамов/ Скриншот: ТАСС

Қирғизистон фуқароси Атабек Рустамов, тергов версияси бўйича, WhatsApp гуруҳини очиб, унда Ўрта Осиёдан келганларни террорчиликка ёллаб келгани учун айбдор деб топилди.

Рустамовга нисбатан ҳукм 26-ноябрда Москванинг ҳудудий харбий судининг кўчма коллегиясининг йиғинида тинглатилди. Тергов версияси бўйича, судланган шахс  WhatsApp мессенжерида гуруҳ тузиб, у ерда «ИШИДнинг фаолиятини қўллаб», унинг иштирокчиларини тақиқланган ташкилотга қўшилишга ундаб, терракт амалга оширишга ундаган.

Санкт-Петербург судларини матбуот котибларининг умумий телеграмм канали билдиришича, Рустамов  ўзининг «шахсий» телефон рақамини фойдаланган.

Тергов версияси бўйича, мессенжердаги гуруҳда беш киши бўлган: Рустамовнинг укаси Азизбек, Ўзбекистон фуқаролари ва Россиянинг ҳозирги фуқароси Шухрат Сатимбаев ҳамда Искандер Нурбаев, Қирғизистоннинг фуқароси Айжигит Айтматов шунингдек Степанов И исмли фуқаро.

Тергов комитети Сатимбаев, Нурбаев, ундан ташқари, Айтматов қандайдир бир қонунга қарши харакатни амалга ошириб –оширмаганини исботлай олгани йўқ. Улар «Жиноят бўйича билдирмаслик» моддаси бўйича айбдор деб топилиб, жарима солинди.

Рустамов ўзи айбини тан олмади.

Укасининг суди

Августда айни шу Москванинг ҳудудий харбий суди Рустамовнинг укасини олти йил қамоққа ҳукм қилган. Унга қарши қўйилган айб акасиники билан бир хил. Азизбек акаси каби айбини бўйнига олмаган.

Судда у Атабековга 2015 йили келганини билдирди. У акаси иккиси дўконнинг қурилишида ишлаётган бўлган, аммо шундан кейин қурилиш раҳбаридан ваъда қилинган маошни олмай қолишган. Унинг ўрнига қурилиш раҳбари уларни Ўрта Осиёда келган бошқа мигрантлар яшаётган квартирага чиқарган.

«Акам иккимизни WhatsApp гуруҳдаги террористлар учун номзодларни ёллашган деб айтишмоқда. Лекин менинг ҳеч қандай айбим йўқ. Мессенжердаги гуруҳни акам [Атабек] очган. Ундан кейин у телефонимни олиб мени ҳам қўшиб қўйган, сўнг у ёққа менинг номимдан хабарларни жўнатиб турган. Мен у ерда ёзилганларни умуман ўқимас эдим», — деди Азизбек Рустамов.

У Қирғизистонда ногирон онаси билан икки синглиси қолганлиги учун суддан кечирим сўради. Бироқ шунга қарамай судья айбловчи томон унинг айбини далиллади деб ҳисоблади.

Метродаги террактдан кейинги қўлга олиниш

Ака-ука Рустамовларни 2017 йили 3-апрелда Петербергнинг метросида бўлган портлашдан сўнг дарҳол қўлга олишган. Портлаш сабабли 16 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиғи жароҳат олган. Терговнинг версияси бўйича, террактни Қирғизистоннинг фуқароси Акбаржон Жалилов амалга оширган.

Тергов ака-ука Рустамовларнинг ишларини терракт билан боғлашга харакат қилган, аммо уларнинг ўртасидаги алоқани исботлай олмаган.

Рустамовлар — Петербург метросидаги портлашдан кейин қамоққа олинган ёлғиз қирғизистонликлар эмас. Рус ҳукумати террактни тайёрлашга Қирғизистоннинг бошқа фуқаролари, Акрам ва Аброр Азимовларни ҳам айблаган.

Аброр Азимов 4-апрелда қўлга олинганини, аммо Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) унинг қўлга олини ҳақида расман 17-апрелдагина эълон қилинганини тасдиқламоқда. Акрам расмий турда 19-апрелда қўлга олинган, аммо унинг қариндошлари уни 15-апрелдаёқ МҲДҚнинг ходимлари Ўшдаги касалхонадан чиқариб кетишганини айтишмоқда.

Азимовлар «ФХХнинг маҳфий турмасидаги» қийноқларга, ундан ташқари, тергов тазъйиқларидан шикоят қилишган. Улар ўзларининг қўлга олинишини «махсус уюштирилган» деб аташиб, уларни куч билан кўрсатма бериш учун қийнашган деб айтишган.