Баткен областининг прокурори Анарбай Мамжакиповнинг зўравонлик билан ўлдирилганини кўрсатувчи асоратлар билан жасади топилди. Бу сўнги ойда Баткен областида юз берган иккинчи шов-шувли қотиллик. Ноябрнинг бошида ўз уйининг ёнида областининг депутатини отиб кетишган.
Нима бўлди?
Баткен областининг прокурори Анарбай Мамажакиповнинг зўравонлик билан ўлдирилган танаси Торт-Кул сув омборининг ёнида топилган.
Машинадаги қон ҳамда йўқолиб кетган прокурор
ИИМнинг матбуот хизматидан билдирилишича, собиқ нуфузли амалдорнинг машинасидан қон топилган. Бу охирги марта прокурор билан кўришгани аниқланган амалдор бўлган — Анарбай Мамажакиповни бу муддатгача яқинлари ҳамда ҳамкасблари қидира бошлашган.
Ҳуқуқ тартибот органларинниг ходимлари Анарбай Мамажакипов қаерга йўқолиши мумкинлигини аниқлаш учун мазкур амалдорнинг юрган ерларини барини текшириб чиқишга мажбур бўлишган.
Бир кундан кейин Торт-Кул сув омборининг ҳудудида қон ва прокурорнинг буюмлари, у ердан 500метр оралиқда Мамажакиповнинг танаси турли жароҳатлар билан топилган.
«Бу ўзгача оғир жиноят бўлиб ҳисобланади. Унинг танасида отилган ўқнинг, дастлабки маълумотлар бўйича, пичоқнинг изи ҳам топилган», — дейди ИИМнинг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев.
Ҳозирча ИИМ прокурор жанжал сабаб ўлдирилган, гумондор эса маст аҳволдабўлган деган версияни илгари сурмоқда.
Маст аҳволда бўлиш — бу оғирлаштирувчи фактор, қийнаб ўлдирилган, бунинг устига ҳуқуқ тартибот органининг вакиши ўлдирилмоқда. Агарда прокурорни айни ўша гумондор ўлдиргани тасдиқланса, у ҳолда у жуда кўп муддатга кесилиши мумкин.
Гумондор қўлга олиниб, «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Мамажакипов Баткен областининг прокурорлик хизматига яқиндагина, 2018 йили май ойида келган. Бунга қадар у Талас шаҳрининг прокурори бўлган.
Депутатнинг ўлдириши
Мамажакиповни ўлдириш — бу Баткен областида ноябрь ойи ичида юз берган иккинчи
йирик қотиллик. Аввалроқ 6-ноябрь куни ўз уйининг ёнила Жани-Жер қишлоғининг депутати Кубаничбек Баяновни отиб кетишган.
«Улар акамни дарвозани ёпаётган вақтда ортидан отиб кетишибди. Отканларни ёки
откан кишини кўрган бирорта ҳам гувоҳ бўлмаяпти», — деб билдирган депутатнинг укаси Гайратбек Баянов.
Баяновни ўша куни яқин ердаги Тожикистоннинг Бобожангафур районининг касалхонасига ётқизишган. Тожикистон шифокорлари Қирғизистоннинг ҳудудий депутатининг ҳаётини сақлаб қолишга 11 кун харакат қилишганига қарамай 32 ёшдаги Баянов вафот этган.