«Мегаком»ни депутат Акилбек Жамангулов бошқаради. У ҳақда нималар маълум?

640

«Мегаком»ни «Республика — Ата-Журт» партиясининг депутати Акилбек Жамангулов бошқарадиган бўлди. У жорий йилнинг июнида алоқа оператори етакчисининг йирик миқдордаги маошидан аччиқланган эди. Жамангулов ким ва нимаси билан таниқли эканини айтиб берамиз.

Июнда Жамангуловнинг номзоди Саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат комитетининг раҳбарлик хизматига кўрсатилиб, аммо қабул қилинмай қолган. Октябрда эса уни «Мегаком» алоқа оператори раҳбарлигига тайинланшди.

Акилбек Жамангулов «Мегаком»нинг  энг  ёш етакчиси, у 23-октябрда 30 ёшга чиқди. Айни вақтда Жамангулов сиёсий фаолият ҳам олиб боради. 2015-йили у «Республика — Ата-Журт» партиясидан парламентга депутат бўлиб сайланган.

Жамангулов 2015-йилгача бир неча заводда бошчилик хизматларини бажарган. У Кеминда ZETH Cement заводининг ижрочи директори, «Шанфэн ЗЭТ Цемент» ишхонасининг бош директор ўринбосари бўлиб, олтин қазиш бўйича Gold King Plus компаниясини бошқарган («24.kg» сайтининг маълумотига кўра, у компанияни ҳозир ҳам бошқаради)

Сиёсатчи ширкатларда етакчилик хизматларини 10 йилдан бери бажариб келади. 2008 йили у «Тар -Суу» МЧЖнинг ижрочи директори бўлиб, ундан кейин ««Кыргызской агропродовольственной корпораци»да бир қатор юқори хизматларни эгаллаб, уч йил  «Манас» аэропорти бошқармасининг аъзоси бўлган.

Жамангулов 15 ёшидан, Балиқчининг ликер-ароқ маҳсулотлари заводига мутахассис бўлиб ўрнашгандан тортиб ишлай бошлагани хабар қилинмоқда.

Жамангулов ва «Мегаком»

2018 йили июнда Жамангулов парламентда  «Мегаком» раҳбариятининг йирик миқдордаги маошидан аччиқланган.

«“Мегаком”да ишлаган 1500 кишининг ўртача маоши 66 минг сом экан. Раҳбарларнинг маоши эса 20 минг долларгача экан. Қандай кўрсатгич асосида бундай маош қўйилган, Ишхонанинг хомийлик чиқимлари бир йилда 40 млн. Сомга яқин экан. Мендаги маълумот бўйича бу пулни ўз қишлоғига, қариндошларига сарфлар экан», — деб сўраган Жамангулов. Ўшанда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «масалани хал қилишни» ваъда берган.

Бунга қадар Жамангулов компания етакчиси 300 минг сом даромад топади, бонусларни қўшганда эса бу миқдор 700000 сомгача чиқишини айтган. Лекин «Мегаком» депутатнинг билдирувини инкор қилган. Алоқа оператори компания директорининг маоши Жамангулов айтган суммадан 2,5 баробар паст (700 000 сомдан 2,5 баробар паст, аниқроғи бу сумма 280 000 сом) деп билдирган.

Акилбек Жамангулов яна нимаси билан таниқли?

Депутат Акилбек Жамангуловнинг охирги ташаббусларидан бири — бу давлатнинг ҳисобидан йирик тадбирларни ўтказишга беш йиллик мораторий киргизиш. У ҳозирда сиёсатчи бир йилда давлат ҳисобидан ўртача 105 тадбир, маросимлар ўтказилишини ҳамда унинг ҳар бирига икки миллион сом сарфланишини айтиб чиққан.

У ўша ресурсларни қишлоқнинг 90 йиллиги каби юбилейларга эмас, уларнинг инфраструктурасини ривожлантиришга сарфлашни таклиф қилган.

Депутат 2018 йилнинг июлида парламентда Бишкекнинг жанубий қисмида 84 гектар ерни ижарага ноқонуний берилиши бўйича масалани кўтариб, март ойида эса Бишкек ИЭМнинг янги блогидаги камералар14,5 минг доллар туришини билдирган — аслида «Электр станциялар» ишхонаси бунга қўшилмаслигини айтган.

Жамангулов 2017 йили депутатлар Алтинай Омурбекова ҳамда Дастан Бекешев билан бирга жамоатчилик орасида шов-шув бўлган, лекин оқибатда қабул қилинмай қолинган «блогерлар» ҳақидаги қонун лойиҳасини илгари суришган. Уларнинг фарази деярлик тўлиғи билан Россиянинг шу каби қонунининг кўчирмаси, унга кўра, инсонларни ижтимоий тармоқлардаги пости учун суд қилинади.